Latest news

07:55Суперлига. "Динамо" ва "Навбаҳор" сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  0 07:53"Интер Майами" Лига кубогининг ярим финалига йўл олди  0 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  1 02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  6 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  5 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  1 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  14 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  10 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  24 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  4 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  10 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  3

Паулу Бенту: "Осиё кубогида бунча хато кечирилмайди. Тожикистонга омад тилайман" News

Паулу Бенту: "Осиё кубогида бунча хато кечирилмайди. Тожикистонга омад тилайман"

Осиё кубоги нимчорак финал босқичидан ўрин олган Тожикистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги ўйиндан сўнг БАА бош мураббийи Паулу Бенту матбуот анжуманида қатнашди.

- Жаноб мураббий, ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Жуда қийин ўйин бўлди. Тартибли жамоага қарши ҳаракат қилдик. Тожикистон ҳужумда жуда тезкор ўйинчиларга эга терма ҳисобланади. Бундай жамоага қарши қийин бўлиши аниқ эди. Биринчи бўлимда ўйинни яхши назорат қилгандик. Иккинчи бўлимда биринчи тайм каби ҳаракат қила олмадик. Дастлабки 45 дақиқаликдаги ҳисоб адолатли бўлди, дея олмайман. Пенальтилар сериясида Тожикистонга омад кулиб боқди. Уларни табриклайман. Ўйинчиларимга ҳаракат қилганлари учун миннатдорчилик билдираман. ЖЧ саралаш ўйинларида яхшироқ ҳаракат қиламиз. Кўп жиҳатлар бўйича ўз ўйинимизни ривожлантиришимиз керак. 

- Бундай мағлубиятдан кейин сиз ва БАА футболи раҳбарияти ўртасидаги муносабат қандай бўлади? Терма жамоадаги келажагингизни назарда тутяпмиз...

- Мағлубиятдан сўнг шундай саволлар берилиши тайин. Мен ўз ишимни чин дилдан бажаряпман. Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига бор кучимизни берамиз. Айнан ҳозир бу саволга жавоб бера олмайман. 

- Иккинчи бўлимда айнан нима юз берганини айта оласизми? 

- Иккинчи бўлимда эффектив ўйнай олмадик. Бу таймда рақиб ўзи истаган ишни амалга ошира олди. Ҳимоячиларимиз жуда кўп югуришларига тўғри келди. Биринчи бўлимда яхшироқ ҳужум қилгандик. Иккинчи таймда эса ҳужум қила олмадик. Фарқ шунда.

- БАА терма жамоаси турнирни эрта тарк этишига нима сабаб бўлди?

- Ғалаба ва омадсизлик ёнма-ён юради. Яқин ўтмиш билан солиштирсак, баъзи жиҳатлар бўйича яхшироқмиз. Ҳозир ўз ўйинимизни анализ қилишимиз керак. Осиё кубогида ёмон натижа қайд этдик, буниси аниқ. Жуда кўп хатолар қилдик. Осиё кубоги каби турнирда бунча хато кечирилмайди. Бугун ҳам шундай бўлди, гуруҳ босқичида ҳам.

- Жамоани қуришда давом этасизми? Келажакдаги режалар қандай?

- Мен иложи бор бўлган энг яхши жамоани қурмоқчиман. Бироқ, жуда кўп қийинчиликка дуч келмоқдамиз. Бу мусобақада ёмон ҳаракат қилдик. ЖЧ саралаш ўйинларида бизда яхши имконият бор. Яна 6 очко тўпласак, кейинги босқични кафолатлаймиз. Осиё кубогидан сўнг, асосий мақсадимиз Жаҳон чемпионати саралаши бўлади.

- Тожикистон каби терма жамоалар катта ўсишга эришганини кўриб турибмиз. Шахсий фикрингизча, бунга сабаб нима?

- Тожикистон бу йўлда қандай ишлаётганини билмайман, аммо ўсишга эришишгани аниқ. Ўтган матбуот анжуманида Тожикистонга қарши ўйин жуда қийин бўлишини таҳмин қилгандим. Шундай ҳам бўлди Ўйиннинг баъзи нуқталарида Тожикистон биздан кучлироқ эди. Улар ўзларига керакли нарсага эга чиқишди. Мусобақа давомида Тожикистон термасига омад тилаймиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика