Latest news

20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  15 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  39 20:00Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  9 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  1 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  1 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  2 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  26 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  6 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7

Пауло Соуза: "Плей-оффга чиқиш - "Базел"нинг орзуси" News

Пауло Соуза: "Плей-оффга чиқиш - "Базел"нинг орзуси"

"Базель" бош мураббийи Пауло Соуза "Ливерпул"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-тур учрашувидан олдин ўз жамоасига ишониши ҳақида гапириб ўтди.

"Биз ҳаммасини тушуниб турибмиз. "Ливерпуль" - бой тарихга эга клуб. Катта инвестициялар ва ажойиб футболчилар. Брендан Рожерс у ерда ўзининг биринчи мавсумини ўтказаётгани йўқ ва у "Ливерпул"ни ичидан билади. Клубимиз хар йили муваффақиятга эришиб келмоқда. Биз ўз услубимиздан воз кечмаймиз. Рақибга босим ўтказишга ҳаракат қиламиз. Шундагина клубимиз тарихий омадли қадам ташлай олади.

Мураббий сифатида доимо олдинга қарайман. Бизда ўйин учун режа бор ва бу режа тўғри бўлишига умид қиламан. Фақатгина жамоавий ўйнасакгина бизнинг ғоямиз амалга ошади. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Футболчиларимиз ҳозирда рақибдан ақлли ва кучлироқ. Яхши футбол кўрсатиб, "Ливерпул"га кўплаб ноқулайликлар туғдирамиз деган умиддаман.

Плей-оффга чиқиш - ҳақиқий орзу. Бу мақсад йўлида ишлаяпмиз ва биз бунга лойиқмиз деб ўйлайман. Агар нимчорак финалга чиқсак, иложи борича кўпроғига эришишга ҳаракат қиламиз" - дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, "Базель" плей-оффга чиқиши учун дуранг ҳам етади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика