Latest news

00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:36"Фонтене" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:51"Ювентус" — "Рома". Таркиблар маълум  6 23:48"Реал" — "Севилья". Таркиблар маълум  23 23:46"Эвертон" — "Арсенал". Таркиблар маълум  4 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  4 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  24

Париматч Премьер Кубоги. “Ростов” Сербия жамоасини енгди, Шомуродов эса 2020 йилдаги илк голини урди News

Париматч Премьер Кубоги. “Ростов” Сербия жамоасини енгди, Шомуродов эса 2020 йилдаги илк голини урди

Қатарда бўлиб ўтаётган Париматч Премьер Кубогининг 2-тури доирасида “Ростов” Сербиянинг “Партизан” клубига қарши тўқнаш келди.

Учрашувни захирадан бошлаган Элдор Шомуродов 19-дақиқада Матиас Норманнинг ўрнига майдонга тушди. Шундан кейин, бўлим ўрталарида Элдорнинг саъй-ҳаракатлари эвазига Павел Мамаев ҳисобни очди. 2-тайм бошида Александр Долгов орадаги фарқни оширди. 73-дақиқада эса Шомуродов бош билан гол уриб, ҳисобни йириклаштирди – 3:0. Бу ўзбекистонлик ҳужумчининг жорий йилдаги илк голи бўлди.

Асосий бўлимнинг охирларида “Партизан”нинг нигериялик футболчиси Умар Содиқ рақиб дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди ва ўйин 3:1 натижаси билан якунланди.

"Партизан" (Сербия) – "Ростов" (Россия) – 1:3 (0:1)

Голлар: 0:1 – Мамаев (32), 0:2 – Долгов (57), 0:3 – Шомуродов (73), 1:3 – Содиқ (87, пенальти).

"Ростов": Песьяков, Козлов (Логашов, 60), Хаджикадунич (Чистяков, 48), Осипенко (Кожемякин, 60), Чернов (Ведерников, 72), Еременко (Ливаднов, 83), Норманн (Шомуродов 19), Попов (Безруков, 72), Мамаев (Саплинов, 60), Зайнутдинов (Осинов, 67), Байрамян (Долгов, 48).

Rating: +54   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика