Latest news

00:50Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”  0 00:40Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"  0 00:20Ла Лига. "Барселона" – "Мальорка" (онлайн ҳисоб)  11 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  0 00:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Астон Вилла"ни қабул қилмоқда, Ҳусанов ўйинни захирадан бошлади (онлайн ҳисоб)  39 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  0 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  2 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  7 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  6 20:15Футзал. Ўзбекистон кубогининг C ва D гуруҳида сўнгги ўйинлар якунланди  0

Пардани йиртиб ташлаган Жозе, яхши таркибга эга Дионизи, Неаполга келган Спаллетти — Италия А Серияси янги мураббийлари News

Пардани йиртиб ташлаган Жозе, яхши таркибга эга Дионизи, Неаполга келган Спаллетти — Италия А Серияси янги мураббийлари

Барча Копа ва Евро финалини кутаётган бир пайтда А Серия янги мураббийларни таништирмоқда.

"Эмполи" билан Италия Б Сериясини ютган Алессио Дионизи "Сассуоло"ни қабул қилиб олди. Неаполнинг "Наполи" клуби рулини эса 1 мавсум дам олган, сўнгги иш жойи Миланнинг "Интер" клуби бўлган Лучано Спаллетти эгаладди. Беназир ва сўз устаси бўлган Жозе ҳақида эса сиз жуда яхши билсангиз керак.

Қуйида янги мураббийларнинг асосий иқтибосларини келтириб ўтамиз.

"Сассуоло" мураббийи Дионизи:

"Ҳа, бўйнимда катта маъсулият турибди, Роберто Де Зербини ўрнини эгаллаш қийин бўлади. Мистер дадиллик билан танлов амалга оширди ва мен унга қойил қолдим. У менга менга нисбатан очиқ муносабатда бўлди, унинг маслаҳатларига амал қилишга ҳаракат қиламан.

Мен футболчиларни энг яхши шароитда бўлишини истайман, шунда ҳаммаси улар учун яхши бўлади. Мен ҳеч қачон битта тактик тизим ҳакида ўйламаганман. Йигитлар фақат менинг фикримга эргашмасдан, умумий ғоя учун ўйнашларини истайман.

Берарди ва Локателлининг кетиши ҳакида: "Уларни терма жамоа сафида кўриш албатта, ёқимли, лекин мен бунга жавоб бермайман. Мен мураббийлик қилишни ва улар таркибимда бўлишини истайман. Аммо трансфер бозоридаги қарорни клуб ҳал қилади".

"Наполи"даги Спаллетти:

"Наполи" – кучли жамоа. Лекин жамоа ичига кириб, уларнинг қанчалик кучли эканликларини кўришни сабрсизлик билан кутяпман.

"Неаполь менинг кўнгилочар саёҳатимни якунлайди: мен Римда - Папаси бор шаҳарда, Санкт-Петербургда - Қироллик шаҳрида, Модалар шаҳри - Миланда мураббийлик қилганман. Энди афсонавий Марадона ўйнаган Неаполда мураббийлик қилиш – мен учун катта шараф.

"Наполи"ни Чемпионлар Лигасига қайтариш менинг асосий мақсадим бўлади. Кимдир мен ушбу таркибни сақлаб қолишим ва ушбу таркибдан келаси мавсумда ҳам фойдаланишим ҳакида ёзибди. Ҳа, ҳозир чиндан ҳам кучли таркиб йиғилган".

"Рома"даги "беназир":

"Ҳали ҳеч нарса қилмаган бўлсам ҳам мухлислар илиқ кутиб олишгани учун миннатдорчилик билдираман. Бу жуда ажойиб эди. Клубга ва Фридкинлар оиласига ташаккур дейман, мени ажойиб тарзда кутиб олишди. Жуда таъсирландим. 

Сўнгги учта клубимда "Челси" билан соврин ютдим, "Юнайтед" билан учта совринга эришдим ва "Тоттенхэм" билан Кубок финалига етиб бордим ва айнан шу ерда 12-ўриндан бошлаб, Конференциялар Лигасига  йўлланма берадиган 6-ўрингача кўтарилдик. Бошқалар эришмаган натижалар, мен учун фалокатли ҳисобланади.

"Манчестер Юнайтед"да 3 та соврин ютдим, буни фалокат сифатида баҳолашди. "Тоттенхэм"да эса Кубок финалигача етиб бордим, буни ҳам фалокат дейишди. Бу мен билан рўй бергани учун мудҳиш ҳодиса саналади, бошқалар учун бу катта ютуқ.

Бизнинг мақсадимиз — 1-турда ғалаба қозониш. Кейинги мақсадимиз эса 2-турни ютиш. Бу клуб ва жамоа кундан кунга яхшиланиб бориши лозим.

Сиз хар доим кубоклар ҳакида гапирасиз. Биз эса иш ва лойиҳа ҳакида ўйлаймиз. Кубокларни ваъда қилиш осон, лекин гап лойиҳа ва уни такомиллаштириш ҳакида боряпти. "Рома" эгалари биргина муваффақиятни исташмайди. Улар муваффақият қозонишни ва унга эришгач, қйин бўлса-да, шу даражада қолишни афзал билишади.

Соврин ютиш осон, аммо бу орқали сиз иш ҳақини етказа олмай, пулсиз қолишингиз мумкин. Аммо биз барқарор бўлишни истаймиз ва клуб мутасаддилари ҳам ушбу нуқтаи назарга қўшилади".

Жозе конференция пайтида "пауза" ушлаб, осилиб қолган пардани йиртиб ташлади. У гапираётган пайт парда жуда кўп шитирлаб, унинг асабини бузди.

Хуршид Бахтиёров таржимаси

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика