Latest news

11:38Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси Элит ОЧЛнинг марказий ўйинида фаолият олиб боради  0 11:19Футзал якунлари. Осиё янги чемпионни кўришга яқин эди  1 10:55Тарихда шу кун. Шомуродовнинг порлашини бошлаб берган “Бунёдкор” – “Ал Шабаб” учрашуви   1 10:355 та гол урилган тўқнашувда "Пахтакор" Молдова клубидан устун келди  4 10:10"Локомотив" назорат баҳсида Қирғизистоннинг амалдаги чемпионидан енгилди  0 09:45"Андижон" назорат учрашувида Черногория клуби билан дуранг ўйнади  1 09:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"  4 08:58ОКМК vs "Бунёдкор". Қайси жамоа кучли?  2 08:33"Насаф" - "Ал Шорта". Жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 08:18Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди  3 07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  6 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  25 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1

Парагвай бош мураббийи: "Афғонистон Ўзбекистон билан жуда ўхшаш" News

Парагвай бош мураббийи: "Афғонистон Ўзбекистон билан жуда ўхшаш"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Афғонистонга қарши ўйиндан сўнг (3:1) Парагвай бош мураббийи Карлос Чилаверт сайтимизга интервью берди.

"Бугун жуда кучли рақибга қарши жуда қийин ўйин ўтказдик. Афғонистон бизга етарлича бошоғриқ бўла олди, айниқса, ҳисобда ортда бораётганимизда мувозанатни ўнглаш учун анча тер тўкдик. Лекин пенальтилар сериясига тайёргарлик кўргандик. Умуман олганда, бу жамоага қарши ўйин қийин ўтишини олдиндан билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик.

Афғонистон Ўзбекистон билан жуда ўхшаш жамоа саналади. Икки жамоа ҳам курашувчан, икки жамоада ҳам тажрибали мураббийлар бор эди ва иккаласига қарши қийинчиликларга дуч келдик. Бугун ҳам биринчи бўлимда етарлича муаммоларга дуч келдик, аммо иккинчи бўлимда ўйинимизни яхшилаб, натижани ўз томонимизга оғдира олдик.

Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Бўлғуси рақибимиз бўлиши мумкин бўлган Франциянинг Эронга қарши ўйинини муҳокама қилмоқчи эмасман. Қолаверса, французлар Таиландага қарши бош отириши керак, чунки Таиланд кучли жамоа, уларнинг мураббийи ҳам ўз соҳасининг мутахассиси. Шу боис имкониятларни 50 га 50 дея баҳолайман. Биз эса ғолиб чиққан жамоага қарши ҳозирлик кўрамиз", деди 48 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Парагвай терма жамоаси чорак финалда Таиланд — Франция жуфтлиги ғолиби билан беллашади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика