Latest news

20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  34 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  3 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  2 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  10 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  17 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  1 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   4

ЎзПФЛ йилнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёнини бошлади. Энг яхши футболчи ва энг яхши мураббий бўлишга даъвогарлар News

ЎзПФЛ йилнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёнини бошлади. Энг яхши футболчи ва энг яхши мураббий бўлишга даъвогарлар

Coca Cola Суперлигаси ушбу мавсуми якунига етганидан хабарингиз бор.

Мавсум давомида ЎзПФЛ ойнинг энг яхши футболчиси, мураббийи ва голини аниқлаб келди. Йил якунида эса, анъанага кўра турли номинацияларда энг яхшиларни аниқлайди.

ЎзПФЛ бу йилги мавсум якунида бир нечта номинациялар бўйича энг яхшиларни аниқлаш тизимига бироз ўзгартириш киритди. Олдинги мавсумларда йил лауреатларини аниқлашда уларнинг ойма-ой тўплаган очколари йиғиндиси ҳисобга олинар эди. Бу йил энг яхшиларни аниқлаш учун якунда ҳам Coca Cola Суперлигаси клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар овоз беради. Бунда мавсум давомида ой ғолиблари сифатида энг кўп очко тўплаган уч нафар мураббий ва футболчига ЎзПФЛ номзодлари қўшилган ҳолда – жами 4 нафар номзод иштирок этади.

Қолган номинацияларда эса 3 нафардан номзод иштирок этади.

ЎзПФЛ бу мавсум қуйидаги номинацияларда энг яхшиларни аниқлайди.

Coca Cola Суперлигасида мавсумнинг энг яхши футболчиси

Coca Cola Суперлигасида мавсумнинг энг яхши мураббийи

Coca Cola Суперлигасида йилнинг энг яхши ёш футболчиси

Coca Cola Суперлигасининг йил рамзий терма жамоаси

Энг яхши аёл футболчи

Энг яхши футзалчи

Йилнинг энг чиройли голи

Про лиганинг энг яхши футболчиси

Махсус соврин.




Coca Cola Суперлигасида йилнинг энг яхши футболчисига номзодлар

1. Бобир Абдиҳолиқов

2. Мурод Холмуҳаммедов

3. Игорь Сергеев

4. Жалолиддин Машарипов

Энг яхши футболчига овоз бериш жараёни 16 декабрь кунидан 25 декабрь кунигача давом этади.




Coca Cola Суперлигасида йилнинг энг яхши мураббийига номзодлар:

1. Шота Арвеладзе

2. Миржалол Қосимов

3. Рўзиқул Бердиев

4. Бахтиёр Ашурматов

Энг яхши мураббийга овоз бериш жараёни 16 декабрь кунидан 25 декабрь кунигача давом этади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика