Latest news

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  10 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  109 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

ЎзПФЛ комиссарлари учун семинар ташкил этилди News

ЎзПФЛ комиссарлари учун семинар ташкил этилди

Замонавий футболда клублар ҳамда терма жамоалар иштирокидаги учрашувларни юқори даражада ташкил этишда комиссарларнинг ўрни ниҳоятда муҳим саналади.

Шу боисдан ФИФА ҳам, Осиё футбол конфедерацияси ҳам малакали учрашув комиссарларини тайёрлаш, уларнинг билим ва кўникмаларини мунтазам ошириб боришга ҳаракат қилади.

Олдинроқ хабар берганимиздек, ўтган ҳафтада қитъа футбол конфедерацияси ФИФА билан ҳамкорликда комиссарлар учун семинар ташкил этган ва унда бир қатор ўзбекистонлик мутахассислар ҳам қатнашишган эди.



24-25 июль кунлари эса Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси ҳам миллий чемпионатимиз учрашувларида фаолият олиб борадиган комиссарлар учун биринчи марта ўқув-семинари ташкил этди. Семинарни ФИФА комиссари Олим Арифов олиб борди.



Семинар давомида учрашув комиссарининг вазифа ва ваколатлари, комиссарлар ўйиннинг яхши савияда ташкил этилишида эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатлар, ушбу соҳадаги янгиликлар, қолаверса, халқаро даражадаги ўйинларни ўтказишда ФИФА ва ОФК тажрибалари хусусида мутахассисларимизга батафсил маълумот берилди.

Икки кундан иборат бўлган семинар давомида ФИФА инструктори Владислав Цейтлин ўйин қоидалари бўйича тақдимот ўтказди. Шунингдек, ЎзПФЛ Лицензиялаш бўлими бошлиғи Александр Давиденко янги ишлаб чиқилаётган электрон тизимда ўйин бошланғич таркиблари ҳамда қайдномаларни тўлдириш бўйича маълумот берди.



Бундан ташқари “Пахтакор” стадионида ўйин ташкилотчилиги, учрашув олдидан стадионни кўздан кечириш, ўйин олди ва ундан кейинги жараёнларни бажариш бўйича амалий машғулотлар ҳам ташкил этилди.

ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам миллий чемпионатимиз учрашувларида фаолият олиб борадиган комиссарлар билан учрашиб, уларнинг зиммасида улкан масъулият, шу билан бир қаторда уларга нисбатан юксак ишонч бор эканини алоҳида қайд этди.



- Комиссар – ЎФА ҳамда ЎзПФЛнинг учрашув ўтадиган стадиондаги вакили сифатида барча ташкилий масалаларга масъул саналади. Бундан буён ҳар бир комиссарнинг иш фаолияти ўрганиб, таҳлил этиб борилади. Бундай семинарлар тез-тез ташкил этилиб, комиссарларимиз малакасини ва иш тажрибасини оширишга, халқаро учрашувларда ишлайдиган етук комиссарлар тайёрлашга ҳаракат қиламиз, - деди Равшан Эрматов.

Семинар якунида иккинчи давра учрашувларида фаолият олиб борувчи комиссарларга ЎФА Биринчи вице-президенти томонидан сертификатлар топширилди.


Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика