Latest news

16:22"Навбаҳор" собиқ бош мураббийи "Яйпан"ни бошқаради  0 15:59Рэшфорд "Барселона"да қолиши мумкин: клуб доимий шартномани муҳокама қиляпти  0 15:33Месси Испания терма жамоаси сафида ўйнаши мумкин бўлган  1 15:06Роналду Испания клуби эгаларидан бирига айланди  1 14:38"Манчестер Юнайтед" даромади ошганини маълум қилди  0 14:11Расул Раҳмонов: "Андижон" бу йил олдига қўйилган вазифани бемалол бажара олади"  2 13:44Суперлига. Қишнинг энг яхши трансферлари (топ-10)  2 13:19"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади  3 12:57Инфантино Мексикадаги воқеликлар бўйича изоҳ берди  2 12:30Такси ҳайдовчисини калтаклагани учун ҳибсга олинган "Металлург"нинг янги легионери билан танишамиз  10 12:10U-21 чемпионати. Бугун янги мавсумга старт берилади  0 11:48Англия клублари Чемпионлар Лигасида тарих яратди  19 11:21Дониёр Назуллаев "Металлург"да  3 10:51МЮ Байиндирнинг келажаги бўйича бир қарорга келди  8 10:22Гвардиоланинг орзуси маълум  4

Озилга "Барселона" қизиқса, трансферни "Реал" ҳал қилади News

Озилга "Барселона" қизиқса, трансферни "Реал" ҳал қилади

Футбол сирларини ошкор қилувчи "Football Leaks" яна бир ғаройиб сирни омма эътиборига ҳавола қилди.

Бу сафар ярим ҳимоячи Месут Озилнинг "Реал"дан "Арсенал"га ўтиши шартномаларидаги қизиқ бандлар эълон қилинди.

2013 йилда кўплаб футбол янгиликлари сайтлари Озилнинг 42,4 млн. фунт стерлинг тўлагани ҳақида маълум қилган эди.

Бу маблағ тўғри эканлиги тасдиқланди, аммо "Арсенал" немис футболчиси учун 44 млн. еврони учга бўлиб тўлайди ва жамоа Чемпионлар лигасида 6 йил қатнашса "тўпчилар" яна 6 млн. евро (ҳар мавсумга 1 млн. евродан) тўлаши келишилган эди.

Доллар ва евронинг ҳозирги курсига эътибор берсак, "Арсенал" Озил учун тўлайдиган 50 млн. евро 38 млн. фунтга айланади.

Озилнинг шартномасида бунданда қизиқ шартлар бор. 4-бандга кўра, агар "Арсенал" Озилни бошқа клубга сотишни режа қилса, аввалига улар ярим ҳимоячини "Реал"га таклиф қилишлари шарт.

"Реал" 48 соат ичида ўз қарорини эълон қилади ва футболчининг келгуси фаолияти "Қироллик клуби" қўлларида бўлади.

Агар "Барселона" 2016 йилнинг ёзида Озилни харид қилмоқчи бўлса, "Реал" Месутни Каталония клубига бермасдан, ўзи сотиб олиши мумкин. Аммо ФИФА "Қироллик клуби"га нисбатан санкциялар қўллаган. Хўш, энди нима бўлади?

Келишувнинг 4,5 бандига кўра, "Арсенал" Озилни 50 млн. евродан кўпроқ маблағга сотадиган бўлса, бу пулларнинг 33% "Реал" ҳисобига ўтказилиши керак.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика