Latest news

14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  0 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  1 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  0 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  4 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  1 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  3 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  2 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  4 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  14 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  3 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  3 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  29 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  15

ЎзФҲМ: Азиз Асимовнинг қарори тўғри деб топилди News

ЎзФҲМ: Азиз Асимовнинг қарори тўғри деб топилди

Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказидан муносабат.

"Бироз аввал якунига етган «Насаф» – ОКМК жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги финал баҳсининг 70-дақиқасида олмалиқликлар жарима майдончаси ичида ОКМК аъзоси Акрамжон Комилов тўп учун курашда йиқилгач, дастлаб унинг қўли тўпга тегди, сўнгра ўнг оёғи билан қўшимча ҳаракат амалга ошириб, рақиб футболчиси Азизбек Амоновга нисбатан ўйин қоидасини бузган. Шундан сўнг, учрашув бош ҳаками Азиз Асимов ВАР такрорларини кўриш учун монитор ёнига борди ва такрорларни кўриб чиққач, 11 метрлик нуқтага ишора қилди.

Натижада, ўйин тақдирини ҳал қилган ушбу вазият Эксперт-ҳакамлар комиссиясида кўриб чиқилди ва мутахассисларнинг умумий хулосаси олинди. Қуйида ушбу хулоса ва қарорни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мазкур вазиятда футболчининг нотабиий ҳолатдаги қўли дастлаб тўпга теккан, шундан сўнг унинг оёқда амалга оширган қўшимча ҳаракати туфайли рақиб ҳам йиқилиб тушган. Жарима майдончаси ичида содир этилган бу қоидабузарликларга асосланган ҳолда, бу вазиятда пенальти тўғри белгилангани қайд этилди. Экспертлар ҳакамнинг қарорини тўғри деб топишди", - дейилади хабарда.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика