Latest news

04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  6 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  3 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   4 03:20АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни мағлуб этди ва жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади  12 02:50АПЛ. "Арсенал" яна очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди  18 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  55 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  6 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  12 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0 20:31Сергей Чигодаев бошчилидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  7 20:16Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  1

ЎзФҲМ "Алё, рэф!"га қарши: ҳакамлар Суперлиганинг 14-туридаги учта ўйинда нечта хатога йўл қўйишди? News

ЎзФҲМ "Алё, рэф!"га қарши: ҳакамлар Суперлиганинг 14-туридаги учта ўйинда нечта хатога йўл қўйишди?

Championat.Asia'нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" телеграм канали) Суперлига 14-турининг учта ўйинидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

Бунгача ЎзФҲМ бу борада ўз хулосасини чоп этганди.


✅ "Андижан" - ОКМК ВИДЕО

Жарима майдончасида эҳтиётсизлик сабаб классик фол. Пенальти белгилаш тўғри қарор. "Андижон" ўйинчиси рақибни алдаб ўтмоқда ва тўпга эгалик қилмоқда. ОКМК ҳимоячиси орқадан ҳаракати учун жавобгарликни ўз зиммасига олади. У якка курашга киришмоқда, шундан сўнг контакт юзага келмоқда. "Андижон" ўйинчисининг фол учун ўзини қўймаганини қайд этиш муҳим, у тўпни назорат қилмоқда.

✅ ЎзФҲМ: пенальти тўғри белгиланди.


✅ "Андижон" - ОКМК ВИДЕО

VAR ва эксперт-ҳакамлик комиссия фикрига қўшиламан. Стадиондаги камералардан тўп ОКМК ҳимоячисининг қўлига теккан деб аниқ айтиб бўлмайди. Агар хато қилинганига исбот бўлмаса, VAR'нинг вазиятга аралашишга ҳаққи йўқ. Ҳакам яқин турибди, вазият унинг учун "очиқ". Ҳаракатга қарайдиган бўлсак, тўп кўкракка текканга ўхшайди. Бу пенальти эмас.

✅ ЎзФҲМ: пенальти белгиланмай тўғри қилинди.


✅ "Металлург" - "Локомотив" ВИДЕО

Бу вазиятда қизил карточка учун сабаблар сариқдан кўра кўпроқ: фолнинг юқори интенсивлиги, фол қайд этаётган тишлари билан рақибга тўғри келмоқда (яна бутун таянчга). Шунингдек, "Металлург" ҳимоячиси оёқнинг ҳимояланмаган қисмига, тўпиқнинг юқори қисмга тушмоқда. Шунингдек, бир нарса муҳим: ҳимоячи танасининг оғирлигини фол қайд этган оёғига юкламоқда. Унинг ўнг оёғи таянч вазифасини бажармоқда. У шунингдек рақибнинг таянч оёғига зарба бермоқда ва бу жароҳат бериш хавфини оширади. Бу сабаблар VAR'нинг аралашуви ва футболчининг четлатилишига етарли.

✅ ЎзФҲМ: қизил карточка кўрсатилиб тўғри қилинди.


❌ "Металлург" - "Локомотив" ВИДЕО

VAR'нинг вазиятга тушунарсиз аралашуви: ҳакам томонидан яққол хатонинг ва пенальти белгилаш учун сабабнинг йўқлиги. Одатий юқоридаги якка кураш. Ҳа, контактли, аммо футбол контактли спорт тури. Ҳар бир контакт пенальти ҳисобланмайди. Вазият бўйича ЭҲКнинг фикрига қўшиламан: "Металлург" фойдасига пенальти хато белгиланди.

❌ ЎзФҲМ: пенальти хато белгиланди. VAR хато аралашди.


❓ "Металлург" - "Локомотив" ВИДЕО

Ҳакамнинг қарори тушунарли, аммо яққол эмас. Ҳа, "Металлург" ҳимоячиси тўпга ўйнашга уринган ҳолда рақибнинг орқасига сакрамоқда. Аммо, ҳужумчи ҳам бу фолга белини тутиб бермоқда – ҳакамлар айтганидек, ўйинчи остига "мослашмоқда". Бу вазиятда мудофаа фойдасига фол бериш осонроқ эди ва биз ҳозирда буни кўриб чиқмаётган бўлардик. Вазиятни ёпиш учун осонроқ йўл турганида ҳакамнинг бошқача қарор чиқариши ғалати. Ҳа, умуман олганда ҳакамни қўллаб-қувватлаш мумкин. Аммо, мудофаа фойдасига фол — оптималроқ қарор, сабаби "Локо" ҳужумчиси деярли тўп учун курашни рад этмоқда ва рақибга ўзини тутиб бермоқда. Буларнинг барчасини ҳисобга олсак, "Локомотив" фойдасига пенальти саволлар уйғотмоқда.

✅ ЎзФҲМ: пенальти тўғри белгиланди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика