Latest news

00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  1 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  1 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  2 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  6 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  4 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  1 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0 18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  1 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  8

Ўзбекистоннинг ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиби июнда учта ўртоқлик ўйини ўтказди News

Ўзбекистоннинг ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиби июнда учта ўртоқлик ўйини ўтказди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2015 финал босқичидаги рақиби - Хитой миллий терма жамоаси июнь ойида учта ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Ален Перрен бош мураббийлигидаги Хитой миллий терма жамоаси июнь 18 июнь куни Шеньянг шаҳрида Македония терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 22 июнь куни Хитой Македония термасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва бу ўйинда ҳисоб очилмаган - 0:0.

Хитой миллий терма жамоаси 29 июнь куни Мали терма жамоасига қарши яна бир ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Таъкидлаш жоиз, Македонияга қарши иккала учрашув ҳам, Мали термасига қарши ўйин ҳам Хитойнинг Шеньянг шаҳрида бўлиб ўтган.

Маъулумот ўрнида, Ален Перрен бошчилигидаги Хитой миллий терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинларини сентябрь ва октябрь ойларида ўтказишни режалаштирган. Дастлаб 4 сентябрь куни Кувайт, 9 сентябрь куни эса Иордания терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ташкил этилади. Ҳар иккала ўйин ҳам Хитой пойтахти Пекин шаҳрида бўлиб ўтади.

Октябрь ойида Хитой терма жамоаси шунингдек, Таиланд терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиши режага киритилган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2015 гуруҳ босқичидаги яна бир рақиби - Саудия Арабистони терма жамоаси ҳам сентябрь ва октябрь ойларида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Дастлаб, 8 сентябрь куни Австралия терма жамоаси Саудия Арабистонига ташриф буюрса, 10 октябрь куни Уругвай терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Ҳар иккала учрашув ҳам Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам август, сентябрь ва октябрь ойларида бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 август куни Бокуда Озарбайжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Навбатдаги ўртоқлик учрашувлари эса 3 ва 8 сентябрь кунларига белгиланган. Дастлаб, 3 сентябрь куни Иордания терма жамоаси Тошкентда меҳмон бўлса, 8 сентябрь куни Тошкентда Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўйин ўтказилади.

Миржалол Қосимов шогирдлари октябрь ойида ҳам учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Унга кўра 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. 10 ва 14 октябрь кунлари эса Баҳрайин ва БАА миллий терма жамоаларига қарши ўйинлар бўлиб ўтади. Сўнгги икки ўйин БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилиши тасдиқланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК-2015 гуруҳ босқичида Хитой, Саудия Арабистони ва КХДР терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика