"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди
04 jul 2025 22:42
News
"Клуб ва Чиро Иммобиле ўртасидаги шартнома бекор қилинди.
Клубимиз либоси остида қилган меҳнатлари учун футболчига раҳмат айтамиз ва унинг келажагига омадлар тилаб қоламиз", - дейилади клуб баёнотида.
Шунингдек, шартнома икки томоннинг келишуви асосида бекор қилинганини ҳам ёзиб ўтган. Бунинг учун клуб футболчига 2 625 000 евро компенсация пули тўлайди.
Италиялик футболчи ўтган ёзда 3 млн евро эвазига "Лацио"дан "Бешиктош"га ўтганди. Ўтган мавсумда у 41 ўйинда қатнашиб, 19 гол урди.
Эслатиб ўтамиз, "Бешиктош" яқиндагина Тэмми Абраҳамнинг "Рома"дан трансферини эълон қилганди.
Link :
Source : bjk.com.tr
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Comments