Latest news

03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  59 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  4 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  1 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  20 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  2 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  2 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  12 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2

"Ўзбекистонни фақат харитадан кўрганман. Келажакда бориш ниятим йўқ эмас"— Загреб кўчаларига саёҳат, хотиржам Бошкович, бугунги рақиб ҳақида (ХОРВАТИЯ КУНДАЛИГИ) News

"Ўзбекистонни фақат харитадан кўрганман. Келажакда бориш ниятим йўқ эмас"— Загреб кўчаларига саёҳат, хотиржам Бошкович, бугунги рақиб ҳақида (ХОРВАТИЯ КУНДАЛИГИ)

"Бунёдкор" ўринбосарларининг Хорватияда ўтказаётган йиғини айни қайноқ палласига етиб келди. Машғулотлар режа асосида кетмоқда.

Бундай узоқ муддатли йиғинларда бир хиллик, фақат машғулот ва ўйин билан чекланиш футболчиларни зериктириши табиий ҳол. Мана шу омилни ҳисобга олган Иван Бошкович жамоа аъзоларини Хорватия пойтахти Загреб шаҳрига саёҳатга чорлади. Дастлаб автобусда, кейин эса пиёда тоза ҳавода шаҳар бўйлаб сайр қилдик. Қайсидир маънода бу майдонни ўзимизнинг Амир Темур хиёбони ва унга туташ кўчаларга ўхшатдим. Шаҳарда кечга яқин ҳаёт қайнамоқда. Ишдан кейин аҳоли оиласи, дўстлари билан ҳордиқ чиқармоқда. 

Шу онда йўлимизда учраган дўконлардан бирига кирдик. Тилимиздан бу ерлик эмаслигимизни пайқаган сотувчи аёл Кристина дарҳол қаердан эканлигимиз билан қизиқди. Мулоқот ингилиз тилида бўлиб ўтди. 

- Хоним биз Ўзбекистонданмиз. Дўконингизга эсдалик совғалари олиш учун кирдик. 

- Ўзбекистон? Мен бу давлатни фақат харитада кўрганман. Келажакда бориш ниятим йўқ эмас. Самарқанд, Бухоро ҳақида эшитганман. Сизларни дўконимда кўрганимдан хурсандман. 

Ўзимиз учун керакли нарсаларни олдикда кейинги бекат томон йўлимизда давом этдик. Ҳамроҳим доимгидек жамоа шифокори Икром Тоиров, бироздан сўнг сафимизга Хуршид Убайдуллаев, Диёр Каримов қўшилди. Икки сафардан бери рақиб мураббийларининг эътиборига тушаётган Хуршид янада ўз устида ишласа, ажаб эмас шу йиғин баҳона европа жамоаларига йўл олса. 

Хорватия тарихидаги муҳим кишилардан бири Йосип Елачич майдони.

 

Загребда оқшом. Бугунга келиб шаҳар аҳолиси сўнгги маълумотларга қараганда 806 миндан ошган. 


Шаҳарнинг юқоридан кўриниши. 

Эсдалик учун умумий сурат. 

Пойтахтдан қайтган жамоа аъзолари эртаси куни кечки машғулотларни доимгидек " НК Полет" стадионида ўтказди. Ундан аввал эса Иван Бошкович назарий машғулотларда видеолар орқали футболчиларнинг хатоларини ва камчиликларини айтиб ўтди. Майдондаги машғулотларда тўп билан ишланди. Мураббий футболчилардан охиригача курашишни талаб қилмоқда. "Ўйинда қийналгандан кўра, машғулотда икки карра қийналган яхши",- дейди Бошкович. 



Ушбу майдонга қарама-қарши томонда "қалдирғочлар"нинг навбатдаги рақиби "НК Полет" шуғулланди. 



Футболчиларни чалғитмаслик мақсадида бугунги рақиб "НК Полет"нинг машғулотларини кузатдим. Клуб Хорватия учинчи лигасида иштирок этади. Жамоанинг ўртача ёши 26,5. Бош мураббий Матия Кристич, 43 ёшда. Бўйдор футболчилари ҳисобига кўпроқ иккинчи қаватда вазиятлар кўп яратади. Якка курашларда деярли имконият қолдирмайди.  Бу ҳақида кечки таомда Иван Бошкович билан кичик суҳбат бўлди. 

- Шогирдларингиз анча қийналиб қолиши мумкин, рақиб сафида ёши катта ва бўйдор ўйинчилари кўп экан. Жисмонан бақувват ҳам. 

-  Агарда футболчилар тез ўйлаб, тўпни бир-бирига тез узатиб вазиятдан чиқиб кетса уларнинг бўйи ҳеч нарсани ҳал қилмайди (хотиржам оҳангда). 

Клуб уй учрашувларини "НК Полет" стадионда ўтказади. Қуйидаги ҳаволада арена ҳақида батафсил маълумот берилган. Мазкур баҳс тафсилотлари билан кейинги кундаликларда ўртоқлашаман. Бизни кузатишда давом этинг. 

 

 Хорватия терма жамоаси машғулот ўтадиган майдонга саёҳат ва стадион бош менежерининг фикрлари (КУНДАЛИК)

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика