Ўзбекистонлик Twitter фойдаланувчилари Равшан Эрматовни жаҳон трендига олиб чиқишди
11 jul 2014 16:50
News
Ўзбекистонлик Twitter фойдаланувчилари Равшан Эрматовни жаҳон трендига олиб чиқишди
Twitter’нинг ўзбекистонлик фойдаланувчилари 11 июль, жума куни ФИФА рефериси – Равшан Эрматовга бағишланган ҳэштегни жаҳон трендига олиб чиқишди.
#IrmatovBest ҳэштеги қисқа вақт давомида, лекин бир неча бор халқаро трендлар рўйхатида кўринган. Twitter фойдаланувчилари орасида ушбу вазиятдан олинган скриншотлар кенг тарқалган.
Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик Twitter фойдаланувчилари бунгача икки марта – 2012 йили Ўзбекистон Мустақиллигининг 21 йиллиги арафасида #uzb21, 2013 йили эса Мустақилликнинг 22 йиллиги арафасида #uzb22 ҳэштегларини тренд даражасига кўтаришган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ФИФА рефериси Бразилияда давом этаётган футбол бўйича ЖЧ-2014да Германия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги финал учрашувини бошқариш учун асосий даъвогар бўлиб турибди.

Link :
Source : kun.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments