Latest news

02:51Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  5 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  7 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  91 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  670 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16

⚡️ Ўзбекистонлик 2 футболчи XXI асрда миллий чемпионатларда энг кўп гол урган тўпурарлар рўйхатидан жой олди. Пешқадам – Роналду, Месси эса иккинчи News

⚡️ Ўзбекистонлик 2 футболчи XXI асрда миллий чемпионатларда энг кўп гол урган тўпурарлар рўйхатидан жой олди. Пешқадам – Роналду, Месси эса иккинчи

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерация (IFFHS) 21 асрда миллий биринчиликлар (юқори дивизионлар)да энг кўп гол урган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Унда етакчи сифатида Криштиану Роналду қайд этилди. 37 ёшли форвард ҳисобида 498 та гол мавжуд. Роналду Португалия, Англия, Испания ҳамда Италия чемпионатларида ҳаракат қилган. Ундан кейинги ўринлардан Лионель Месси ҳамда Златан Ибрагимович жой олди.

Топ-10 эса қуйидагича:

1. Криштиану Роналду – 498 та гол;

2. Лионель Месси – 487;

3. Златан Ибрагимович – 392;

4. Луис Суарес – 364;

5. Роберт Левандовски – 357;

6. Николас Муньос – 328;

7. Александар Журич – 304;

8. Хосе Альфредо Кастильо – 289;

9. Али Ашфақ – 288;

10. Мартин Камбуров – 287.

Шу билан бирга рейтингда ўзбекистонлик икки футболчи ҳам бор ва улар 200+ гол урган 89 футболчидан пастроқда жойлашишган. “Темирйўлчи”, “Машъал”, “Насаф”, “Нефтчи”, “Бунёдкор”, “Андижон” ва “Истиқлол” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган Анвар Бердиев XXI асрда 164 та гол урган ва у бу борада Руд Ван Нистельрой (159 гол), Алессандро дель Пьеро (152) каби футболчилардан юқорироқда турибди. Шунингдек, Бердиев ХХ асрда миллий чемпионатда 61 та гол ургани кўрсатилган.

Бундан ташқари, тўпурарлар қаторида Зафар Холмуродовнинг номи ҳам бор. Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси “Ҳисор, “Насаф”, “Машъал”, “Динамо”, “Хоразм”, “Олмалиқ” каби жамоаларда тўп тепган. У 21 асрда 151 та, ўтган асрда эса 49 та гол урган, умумий голлари сони 200 талиги кўрсатилган.

Маълумот ўрнида, Анвар Бердиев Ўзбекистон чемпионатида 505 ўйинда қатнашиб, умумий 225 та гол урган ва у бу борада рекордчи ҳисобланади. Зафар Холмуродов 200 та гол билан кейинги ўринда бўлса, кучли учликка Шуҳрат Мирхолдиршоев якун ясаган – 194 та гол.

IFFHS. Ўзбекистоннинг уч клуби 2022 йилги рейтингдан ўрин олди. “Барса” 20-ўринда, Роналдунинг жамоаси эса топ-500'да ҳам йўқ

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика