Latest news

18:00"Ал Иттифоқ" клуби Жеррардни истеъфога чиқарди   0 17:38Эшитдик-да! "Навбаҳор" жамоаси "Пахтакор" футболчисини ўз сафига қўшиб олди  14 17:23"Қизилқум" ва "Хоразм" муроса кўчасини танлашди   1 17:01Эшитдик-да! "Олимпик"нинг янги бош мураббийи маълум  4 16:05Тибо Куртуа: "Биз қўрқадиган рақиб йўқ. Қолганлар биздан қўрқсин — ЕЧЛ плей-офф босқичи бошланди"  32 15:22Гвардиола "Рақиблар биздан кўра тажрибалироқ"   4 14:33Аббосбек Файзуллаев қачон сафга қайтади? ЦСКА бош шифокори жавоб берди  6 14:05Касильяс: "Бошида ҳамма Винисиуснинг устидан кулганди, ҳозир эса..."  7 13:29Роналду: "Унинг айтишича, Мбаппе мендан кучлироқ экан"  10 12:59Слот: "ЕЧЛнинг бу босқичидаги ўринлар мени буткул қизиқтирмайди"  2 12:28"Ал Насср" АПЛ клуби ҳужумчисини 77 миллионга сотиб олди — Фабрицио Романо тасдиқлади   10 12:04Расман: "Қизилқум" "Андижон" ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади!  1 11:36Скоулз: "Рэшфорд МЮдан тезроқ кетгани яхши"  7 11:10Расман: "Андижон" яна бир легионер трансферини эълон қилди  7 10:50"Сантос"га ўтаётган Неймар кейинги мавсумда Европанинг топ чемпионатларидан бирига қайтмоқчи  9

Ўзбекистондаги 13 ёшли абитуриент ёшини кичрайтирганликда гумон қилинмоқда. У футбол билан шуғулланади News

Ўзбекистондаги 13 ёшли абитуриент ёшини кичрайтирганликда гумон қилинмоқда. У футбол билан шуғулланади

Давлат тест маркази жорий йилда ОТМга ўқишга топширган энг ёш абитуриент 13 ёш ва энг ёши катта абитуриент 95 ёш эканлиги тўғрисида хабар берганди.

ЎзА 13 ва 95 ёшли абитуриентларнинг ҳаёти ҳам ёшлар учун, ҳам кексалар учун ибрат, мотивация бўлишини ҳисобга олиб, улар билан суҳбат қуришни ниятида суриштирув олиб борди.

Таъкидланишича, суриштирувларни ўтказиш жараёнида Халқ таълими вазирлигига журналистик сўрови юборилган ҳамда вазирлик томонидан ҳолатга аниқлик киритилишида катта амалий ёрдам кўрсатилган.

Дастлаб 13 ёшли (14 ёшга тўлмаган) эканлиги айтилаётган Х.А. исмли абитуриент мактабдаги ўқиши даврида синфдан синфга кўчирилган, яъни халқ тилида айтганда «сакраган» бўлса керак, деган вариант кўриб чиқилган. Аммо аниқланишича, у 2009/2010-ўқув йилида 1-синфга қабул қилинган ҳамда 2019/2020-ўқув йилида ўша мактабнинг 11-синфини тамомлаган.

Х.А. ўқиш жараёнида 1-синфдан 11-синфгача тўлиқ таълим олган, яъни ўқиш даврида синфдан синфга кўчирилмаган.

Ушбу маълумотлардан сўнг ўз-ўзидан савол туғилди, қандай қилиб 13 ёшли абитуриент 2009 йилда мактабга чиқиши мумкин, ахир бу пайтда у атиги 2,5 ёш бўлади-ку?

Шундан сўнг, Халқ таълими вазирлиги кўмаги билан Х.А. истиқомат қиладиган туманнинг ФҲДЁ бўлими орқали унинг туғилган вақтига аниқлик киритилди. Берилган расмий маълумотга кўра, Х.А. 2003 йил 3 декабрда таваллуд топган. Бундан келиб чиқадики, қаҳрамон аслида 16 ёш (декабрь ойида 17 ёшга тўлади) ҳамда мактабнинг 1-синфига қабул қилинган пайтда қарийб 6 ёш бўлган.

Шундан сўнг нима учун Давлат тест маркази ушбу абитуриентни 13 ёш дея эълон қилганига аниқлик киритиш учун суриштирув давом эттирилган. Аниқлаган маълумотларга кўра, Х.А.га 2019 йил апрель ойида туман ички ишлар бўлими томонидан 2006 йил 3 декабрда туғилганлиги акс этган фуқаролик паспорти берилган. Фуқаролик паспорти расмийлаштирилаётганда, ҳозирча маълум бўлмаган сабабларга кўра, Х.А.нинг ёши 3 йилга кичрайтирилган.

Шунингдек, суриштирувлар давомида Х.А. футбол билан шуғулланиши ҳақидаги дастлабки маълумотлар қўлга киритилган. Шундан сўнг Ўзбекистон профессионал футбол лигаси билан боғланиб, бу маълумотлар қанчалик рост ёки ёлғонлигини текширилган.

«Дастлаб бундай футболчи ЎзПФЛда рўйхатдан ўтмагани маълум бўлган. Аммо ёшни кичрайтириш масаласига қарши кескин кураш олиб борилаётганлиги, ЎзПФЛ ҳам бу каби қонун бузилиши ҳолатларининг фош бўлишидан манфаатдор эканлигини инобатга олиб, бошқа ҳамкор ташкилотлар орқали мазкур фактни текшириб беришларини таъкидлашди», — дейилади хабарда.

ЎзПФЛ аниқлаган маълумотларга кўра, вояга етмаган Х.А. ҳақиқатан футбол билан шуғулланади ва туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида рўйхатда турган, профессионал футбол лигасида ҳозирча ўйинлар ўтказмаган.

Суриштирув давомида аниқланган юқоридаги ҳолатларда ҳужжатларни қалбакилаштиришга оид жиноят аломатлари бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, айбсизлик презумпсияси нуқтаи назаридан, хабарда абитуриентнинг исми, яшаш манзили ва таҳсил олган мактаби ошкор қилинмаган. Суриштирувлар давомида тўпланган барча материаллар қонун доирасида кўриб чиқилиши учун Бош прокуратурага тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига (ОТМ) бакалавриат босқичига 162 364 та, магистратурага 10 425 та ўрин ажратилган. Кириш имтиҳонлари икки сменада республика бўйича танлаб олинган 155 та стадионларнинг 40 тасида ўтказилади.

Rating: -32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика