Latest news

23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  1 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  0 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  38 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  22 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  5

Ўзбекистонда ўзбек агентларига эшик очиш керак. Бўлмаса истеъдодларимизни бой беришда давом этамиз News

Ўзбекистонда ўзбек агентларига эшик очиш керак. Бўлмаса истеъдодларимизни бой беришда давом этамиз

Рус агентлари билан ишлаш футболимизни орқага тортиши мумкин. 1-2 нафар агент бундан мустасно.

Рус ёки бошқа чет агентлари учун Ўзбекистон манфаати эмас, олди сотдидаги мўмай даромад асосий "план"га чиқади. Остон Ўрунов шартномасини ўз ихтиёри билан бузадиган бўлса 20 млн доллар жарима тўлар экан.  Уни "Спартак" бемалол иккинчи жамоасига ўтказиб юбориши ҳам мумкин. Футболчи бу бандга эътибор қилмаган. Аслида Остон ҳозир ажойиб формада. Аммо агентлар ўз тегишини олиб бўлган.

Жасур Жалолиддииновни эса расвосини чиқариб бўлишди. Камига уни яна кинналаб, бошқа клубга ўтказиш ниятидалар. Бола бечора бир йилни бекорга сарфлади. Ўзбекистон ҳозир Бразилия эмас-ки, битта истеъдодни бой берса камайиб қоладиган. Айни пайт, биз учун ҳар бир ўйинчи олтинга тенг давр.

Вазирлар маҳкамасининг 311-сонли фармонига (2020 йил 22 май) кўра 1 ой ичида қуйидаги вазифа амалга ошириш ҳақида банд кўрсатилган:

"Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси (ФИФА) талабларига мувофиқ салоҳияти юқори футболчиларни профессионал даражада тайёрлаш, уларнинг хорижий давлатларнинг нуфузли футбол клубларида профессионал фаолият олиб боришини таъминлаш, шунингдек, футболчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Футбол бўйича агентлар (воситачилар) фаолиятини тартибга солиш ва уларни аккредитациядан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш".

Ўзбекистонда ҳозир агентлар кўпайишни бошлади. Четдан бизни ўйинчиларимизни келиб, ўз мураббийи ёки маҳаллий агентларига қайраётган инсонларни ички бозорга киритмаслигимиз керак. Уларнинг мақсади даромад олишдан бошқаси эмас. Ўзбекистонлик агентлар эса, МТЖни ҳам ўйлайдилар. МТЖси кучли мамлакатнинг футболчиларига 6 хонали рақамдан иборат шартномалар кела бошлайди.

Ундан ташқари, Ўзбекистонда, ўзбек агентлари учун "Агентлар иттифоқини" тузиш даркор. Бу ҳар бир агент ёки компания учун бетараф инсон сифатида бошқарилади ва керак пайт қозилик ишларини амалга ошириб боради.

Четдаги агентларни Ўзбекистонга кириб келишининг яна бир салбий томони бор. Бу ички чемпионатга аралашув. Қўшни мамлакатларимизнинг бирига россиялик жуда кўп агентлар йиллар давомида кириб келди. Маҳаллий агентлар бозорни бой берди. Бугун у мамлакатда битта ҳам ТОП ўйинчи на Россия чемпионатида, на ўзида бор. Ҳар бир маҳаллий клубда уларнинг 7-8 нафаргача мижози бор. Натижада мураббий танлаш ҳуқуқи клуб раҳбарида эмас, футболчиларни бойкот қилдириш орқали парда ортидаги агентларда бўляпти. Эртага, дейлик, "Сўғдиёна"нинг 6 нафар ўйинчиси бир чет эллик агент қўлида бўлади. Агент мураббийга палон ўйинчини оласан дейди, табиийки у рози бўлмайди. Шунда агент нима қилади. Ўзининг 6 нафар ўйинчисига кетма-кет ўйинни бой бериш ёки ўйинга чиқмаслик, шунга ўхшаш сабабларни важ қилиб кўрсатишга буйруқ беради. бу жаҳон амалиётида бор нарса. Ҳозир Ўзбекистон тотализатор, 3/3 ва ҳакамлар ўртасидаги муносабатлар билан курашаётган бир паллада, 3-4 йил ўтиб юқоридаги тўртинчи муаммоимиз пайдо бўлади. Клуб ўз тарбияланувчисига буйруқ бера олмайди. Маҳаллий агент эса МТЖдан ташқари, эртага яна шу клуб билан ишлайман деб муносабатни бошидан сифатли ўрната бошлайди.

Бир жамоада 5 нафардан кўп мижози бўлган агент эса, қийинчиликсиз ставкаларни қўя олади. Бечора клуб ва мураббий нима бўлаётганини билмай юраверади.

Яна бир жуда муҳим иш. Палон агентлик билан шартнома тузсанг клубда ёки терма жамоаларда ўйнатаман деган мураббийларга нисбатан кескин чора кўриш керак. Терма жамоаларда ўша кунда энг кучли бўлган ўйинчи ўйнаши керак.

Буни бир огоҳлик қўнғироғи деб билинг.


@Nadirkhuja

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика