Latest news

08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  4 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  6 07:22Бугун ФИНАЛ  9 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  15 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  10 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  64

Ўзбекистонда илк бор бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади! News

Ўзбекистонда илк бор бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади!

4-6 октябрь кунлари Тошкентда «7SABER» бренди кўмаги асосида «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича XII жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этади ҳамда спортчиларнинг умумий сони 350 нафарни ташкил қилади.




Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров бу ҳақида шундай дедилар: «Давлатимиз раҳбарининг шахсан спортни ривожлантиришга қаратаётган эътиборлари нафақат олимпиадачиларимиз ва паралимпиячиларимизнинг ажойиб ютуқларини белгилабгина қолмай, балки Ўзбекистонда янги спорт даврининг бошланишининг далолати бўлди. Бутун дунё пандемия оқибатларини бошдан кечиришда давом этмоқда: бўш ўриндиқлар билан ўтадиган мусобақалар янги воқеликнинг белгисига айланди десак муболаға бўлмайди, шунинг учун мухлислар иштирокида жаҳон чемпионатини ўтказиш истаги — чиндан ҳам дадил ва жиддий қадамдир. Ишончим комилки, мусобақа ташкилотчилари барча эҳтиёт чораларини кўришади ва Тошкентдаги жаҳон чемпионати чиндан ҳам ҳақиқий спорт байрамига айланади».

Жаҳон чемпионати доирасида эркаклар ва аёллар учун мусобақада қуйидаги тоифалар тақдим қилинган:

• «Бодибилдинг» – мускулларнинг энг катта ҳажмига эга спортчилар беллашадиган мусобақанинг энг машҳур тоифаси;

• «Атлет-физик» – бу тоифада спортчилар ўзининг машғулотлари, овқатланиш ва турмуш тарзини идеал жисмоний ҳолатига эришиш учун тузадилар;

• «Фитнес-физик» – бу тоифада қадди-қомат, эластиклик, нафислик, техника ва эстетика баҳоланади, бундан ташқари акробатика элементлари ҳам ҳисобга олинади;

• «Модел-физик» – бу тоифада спортчилар мақбул мушаклар массасига эга келишган тана тузилишларини намойиш қилишлари керак;

• «Спорт-физик» – бу тоифада тананинг вазни, тузулиши ва жисмоний ҳолати ҳисобга олинади.

WBPF президенти Датук Пол Чуа: «Жаҳон чемпионати узоқ танаффусдан сўнг ўтказилмоқда – биз бутун дунёдаги пандемия туфайли 2020 йилги мавсумни ўтказиб юборишга мажбур бўлдик. Бу борада биз ўзбекистонлик ҳамкорларимиз мусобақани кенг-кўламда ўтказиш ниятида эканликладан жуда илҳомланиб, фахрланмоқдамиз. Ишонч билан айта оламанки, бўлажак мусобақа мисли кўрилмаган даражада ташкил этилади: бир неча ҳафта олдин WBPF вакиллари бўлажак мусобақалар обектларига инспекция ташрифи билан қадам ранжида этишди ва унинг кўламидан бошлари осмонга етди. Мен ҳамма нарсани Тошкентда ўз кўзларим билан кўришни орзиқиб кутмоқдаман».

Кенг кўламли тадбирни ўтказиб юборманг ва энг яхши жойлар учун чипталарни харид қилинг:  ЧИПТА ХАРИД ҚИЛИШ
Шунингдек, мусобақа youtube каналида ҳам ЖОНЛИ ЭФИРДА узатилади:

Instagram

Telegram

Facebook 


Реклама ҳуқуқи асосида

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика