Latest news

08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  0 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  8 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги юришини бошлайди  5 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  13 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  12 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  5 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  20 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  9

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Андижон ва Наманганда Берлин U-18 жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади News

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Андижон ва Наманганда Берлин U-18 жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик олиб бораётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Терма жамоамизнинг рақиблари 9 май куни бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимида аниқ бўлади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси муҳим мусобақага етарлича тайёргарлик кўриши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, шу йилнинг 20 май куни Германиянинг Берлин U-18 жамоаси Ўзбекистонга ташриф буюради. Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси водийда Берлин U-18 жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади.

21 май куни бўлиб ўтадиган учрашув Андижонда, 23 май кунидаги ўйин эса Наманганда ўтказилади. Мазкур ўйинлар орқали Отабек Ғуломхўжаев терма жамоага номзод футболчиларни синовдан ўтказиб, турли ўйин услубларини амалда қўллаб кўриши режалаштирилган. Шу билан бирга бу учрашувлар водийдаги футбол мухлислари учун ажойиб футбол байрами сифатида ўтиши ҳам аниқ.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика