Latest news

00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  0 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  1 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  0 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  3 23:10Салоҳ қайтди!  6 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  1 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  3 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  9 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1 19:47Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади  7 19:18"Пахтакор" легионерлари: кимлар қолди, кимлар кетди?  8

Ўзбекистон ва Қозоғистон футболи ўртасидаги асосий фарқ нимада? News

Ўзбекистон ва Қозоғистон футболи ўртасидаги асосий фарқ нимада?

Қизилўрданинг "Қайсар" жамоаси бош мураббийи Виктор Кумиков Қозоғистон ва Ўзбекистон футболи ўртасидаги фарқ нимада эканлигини айтиб ўтди.

"Ўзбекистонда футбол кўпроқ техникага асосланган ва камроқ тўқнашувларга эга. Тўп билан ишлашга кўпроқ эътибор қаратилади. Бу ерда (Қозоғистонда – таҳр.) кураш кўпроқ, Европа футболидек. У ерда (Ўзбекистонда – таҳр.) Осиё футболига гувоҳ бўласиз. 

Асосий фарқ инфратузилмада. У ерда яхши стадион ва машғулот базаси бўлмаган клубни билмайман. Барча майдонлар табиий, у ернинг иқлими бунга имкон беради. Бу ерда ҳам буни қилиш мумкин, лекин сунъийни афзал кўришади. Қозоғистонда кўп жамоалар ё умуман базага эга эмас ёки талабларга жавоб бермайдиган қароргоҳга эга. Улар ўнлаб йиллар давомида инфратузилмага сармоя киритиб келишган. Стадионларнинг барчаси 2005-2016 йилларгача қурилган. Ҳар бир вилоятда яхши стадион бор", – деди Кумиков.

Кумиков бошчилигидаги "Қайсар" 2023 йилги миллий чемпионат жадвалида олтинчи ўринни эгаллади. 60 ёшли россиялик мутахассис Қозоғистоннинг "Атирау", "Ордабаси", "Шахтёр", "Элимай", "Есиль" клубларини ҳам бошқарган бўлса, Ўзбекистонда "Андижон", ОКМК, "Насаф", "Машъал" клубларида фаолият юритган.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика