Latest news

18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  0 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  1 16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик вингерни нишонга олди  3 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  4 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  9 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  5 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  11 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  11 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  6 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  2

Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади? News

Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?

Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Непал терма жамоасига қарши ўйнайди.

2026 йил навбатдаги Аёллар Осиё Кубоги бўлиб ўтади ва 1-21 март кунлари Австралияда ўтказилади. Ҳозир мана шу мусобақа учун саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда. Аёллар Осиё Кубогида 12та давлат терма жамоаси иштирок этади.

Ҳозирги пайтга келиб қитъа биринчилигида иштирок этадиган 6та жамоа номи маълум. Булар - мезбон Австралия ва шу билан бирга 2022 йилги Аёллар Осиё Кубогининг совриндорлари - чемпион Хитой, иккинчи ўрин соҳиби Жанубий Корея ва учинчи ўрин эгаси Япония.



Бешинчи жамоа кимлиги 2 июль куни аниқ бўлди. Саралашнинг "C" гуруҳи якунларига кўра, Бангладеш аёллар терма жамоаси ҳам Осиё чемпионатига йўл олди. Бугун эса олтинчи жамоани ҳам билиб олдик: саралашнинг "G" гуруҳида пешқадам бўлган Филиппин аёллар термаси Осиё Кубоги-2026 иштирокчисига айланди.

Бугун шунингдек, яна 5та омадли жамоа маълум бўлади. Бугунги ўйинлардан сўнг Вьетнам/Гуам, Ҳиндистон/Таиланд, Хитой Тайпейи/Индонезия, КХДР/Малайзия ҳамда Ўзбекистон/Непал жуфтликларидан бири Осиё чемпионатига йўл олади. Шундай қилиб иштирокчилар сони 11тага етади. Сўнгги 12-жамоа эса "A" гуруҳидаги баҳслар якунига етгач маълум бўлади. Маълумот учун, бу гуруҳда саралаш ўйинлари 7-19 июль оралиғида Иорданияда ўтказилади ва катта эҳтимол билан Эрон ёки Иордания аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати йўлланмасига эга чиқади. 

Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси учун муҳим кун. Чунки биз саралашнинг охирги кунида асосий рақиб билан ўйнаймиз. Ҳашаматли "Бунёдкор" стадионида соат 20:30дан бошлаб Ўзбекистон - Непал учрашуви старт олади.

Айни пайт турнир жадвалида иккита ўйиндан кейин 6 очко тўплаб биринчи ўринда турибмиз. Бизда тўплар нисбати 17-0. Қизиғи шундаки, бугунги рақибимиз Непал терма жамоаси ҳисобида ҳам 6 очко бор ва уларда ҳам тўплар нисбати 17-0. Биз Шри Ланкага 10та, Лаосга 7та гол урдик. Непал қизлари эса Лаосга 9та, Шри Ланкага 8та гол урди.



Хуллас, сўнгги тур олдидан бир хил кўрсаткичга эгамиз: ҳам очколар, ҳам тўплар нисбати бўйича. Бу дегани бугунги баҳсда ким ғалаба қозонса, Аёллар Осиё Кубогининг навбатдаги иштирокчиси бўлади. Шу пайтгача Ўзбекистон Аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатида 5 марта иштирок этган: 1995, 1997, 1999, 2001 ва 2003 йилларда. Непал ҳисобида эса учта иштирок бор: 1986, 1989, 1999.

Бугунги рақиб кучлими? Ҳа, ўзига яраша кучли. Аммо бизнинг қизларимиз ҳам бўш эмас. Ҳар ҳолда аёллар терма жамоамиз йил бошидан бери бир нечта ўйинларда майдонга тушиб, анча тажриба тўплади. Бугун эса мана шу тажрибани кўрсатиш вақти келди. Бугун бизга фақат ғалаба керак. 

Агар учрашув дуранг натижа билан якун топса, унда ғолиб пенальтилар сериясида аниқланади. Пенальти бу - лотерея эканини ҳисобга олсак, ўз имкониятимизни асло шансга қолдирмаган маъқул. Ўйиннинг асосий вақтида рақибни мағлуб этсак бўлди, Осиё Кубоги эшиклари тарихда илк бор Ўзбекистон учун очилади. 

Шундай экан, терма жамоамизга фақат омад тилаб қоламиз. 


Х.Холиқов.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика