Latest news

07:23БАА Спорт вазирлиги "Ҳаммамиз оқлар тарафидамиз" кампаниясини ўтказмоқда: Спорт федерацияларига бепул чипталар тарқатиляпти  10 00:44Сон Хён Мин "Тоттенхэм"ни тарк этиши ва Саудия клубига ўтиши мумкин?!  0 00:19Лука Модрич янги клуби билан қачон шартнома имзолайди?  1 23:44"Тоттенхэм" янги уй либосини тақдим этди  2 22:42Инзаги "Ал Ҳилол"да қанча маош олади?  2 22:07ПСЖ украиналик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо...  0 21:32"Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлмаган Тео Эрнандес испан гранди сафига ўтиши мумкин  4 21:05Инзагининг ўрнига "Интер"га ким бош мураббий бўлади?  4 20:41Инзаги "Интер"ни тарк этди, унинг янги клуби ҳам маълум  9 20:15"Челси" А Сериядаги дарвозабон бўйича ишни бошлади  4 19:39Пенальтидаги “иккинчи тегиниш” қоидасига ўзгартиш киритилди   16 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияда машғулотларни давом эттирмоқда  3 18:40Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистонни мағлуб этди  0 18:20Хвича Кварацхелия орден олади  2 18:00БАА таркибида Франция, Сербия ва тунислик футболчилар Ўзбекистонга қарши дебют қилиши мумкин  52

U-23 Осиё чемпионати. Биринчи турда Эрон билан дуранг ўйнадик News

U-23 Осиё чемпионати. Биринчи турда Эрон билан дуранг ўйнадик

U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Ўзбекистон U-23 - Эрон U-23 учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


U-23 Осиё чемпионати
"C" гуруҳи, 1-тур
Ўзбекистон - Эрон 1:1 
9 январь 2020 йил. Сонгхла. "Тинсуланон" стадиони. 15:15 (Тошкенти вақти)
Бош ҳакам:
Ҳамис Ал Марри (Қатар)
Қанот ҳакамлари: Толиб Салим Ал Марри ва Сауд Аҳмад Ал Мақалеҳ (иккиси Қатар)
Тўртинчи ҳакам: Абдулраҳмон Ал Жассим (Қатар)
VAR ҳаками: Абдулла Ал Марри (Қатар)
VAR ёрдамчи ҳакамлари: Ҳамис Ал Кувари (Қатар) ва Аҳмад Файсал Ал Али (Иордания)

Голлар: Ислом Қобилов 40 пенальти, - 1:0. Ризо Деҳқони 57, - 1:1.

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 8.Нурилло Тўхтасинов (23.Ойбек Бозоров, 66), 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов (17.Ислом Кенжабоев, 85).
Захира: 12.Машхуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомитдин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 18.Достон Ибрагимов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 16.Азизбек Амонов

Эрон: 1.Ҳабиб Фараббаси, 4.Можтаба Нажариан, 8.Меҳди Меҳдихани, 9.Оллоҳёр Саййадманеш, 10.Ризо Шекари, 15.Ризо Деҳқони, 16.Муҳаммад Моҳебби (17.Жаъфар Салмани, 84), 18.Али Шожайи (11.Меҳли Гайеди, 46), 19.Матин Каримзода, 21.Омид Нурафкан, 23.Ориф Оғаси.
Захира: 12.Мерож Исмоили, 22.Маҳди Нуруллоҳи, 2.Ҳуссайин Саки, 3.Меҳран Деракшанмеҳр, 5.Шаҳин Тохирхани, 6.Сина Замеҳран, 7.Амир Рустайи, 13.Амирҳуссайин Ҳассанзода, 14.Ризо Жабиреҳ, 20.Муҳаммад Ходабандело.

Огоҳлантиришлар: Ҳожиакбар Алижонов 12, Ориф Оғаси 18.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Видео. Ўзбекистон U-23 - Эрон U-23. Учрашувни ОНЛАЙН томоша қилинг



90+5. Ўйин тугади, афсуски биринчи турда икки очко йўқотдик - 1:1. 

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди

85. Ўзгариш. Ўзбекистон. Санжар Қодирқулов ўрнига Ислом Кенжабоев тушди

84. Ўзгариш. Эрон. Муҳаммад Моҳебби ўрнига Жаъфар Салмани тушди

82. ЗАРБААААААААААААА! Ойбек Бозоровнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

74. Эронликлар бурчак тўпини амалга оширишди, Неъматов яна хатога йўл қўйди, шукурки рақиб гол ура олмади

66. Ўзгариш. Ўзбекистон. Нурилло Тўхтасинов ўрнига Ойбек Бозоров тушди

63. Хавфли вазият! Эронликлар ўнг томондан ҳужумга ўтишди, жарима майдонига оширилган тўпни Муҳаммад Моҳебби ўта ноаниқ тарзда йўллади!

57. ГОЛ! 1:1. Ҳимоядаги пала-партишликлардан кейин Ризо Деҳқони деҳқонча гол уриб кетди! 

55. Можтаба Нажариан узоқ масофадан хавфли зарба берди, ноаниқ!

46. Ҳозиргина майдонга тушган Гайеди Абдувоҳид Неъматов билан тўқнашиб кетди

46. Иккинчи тайм бошланди. 

Иккинчи тайм бошланмоқда. 

Ўзгариш. Эрон. Али Шожайи ўрнига Меҳли Гайеди


45+3. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 1:0 олдиндамиз. 

44. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ҳусниддин Алиқулов ҳозир жамоамизни голдан қутқарди!

40. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! ИСЛОМ ҚОБИЛОВ! 1:0

39. Пенальти! Эронлик ҳимоячи Можтаба Нажариан Бобир Абдихолиқовни йиқитгани учун пенальти белгиланди

35. Тан олиш керак ортда қолган вақт давомида устунлик Эрон томонида бўлди, вакилларимизда биринчи ўйин ҳаяжони кучлилик қилаяпти шекилли

29. Хавфли вазият! Яна Яхшибоев ўнг қанотдан тўпни марказга узатди, эронлик ҳимоячи бир амаллаб тўпни қайтарди, акс ҳолда...

27. ЗАРБАА! Жасур Яхшибоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Ҳабиб Фараббаси қайтарди

24. УХХХХХ! НИМАЛАР БЎЛАЯПТИ! Ҳозир форслар ўнг қанотдан ҳужумга ўтишди ва бўш дарвоза олдига тўп оширилди, Али Шожайи 5 метрлардан ўта ноаниқ зарба берди! 


21. ЗАРБААААААА! Вакилларимиз бурчак тўпини амалга оширишди, Яхшибоев узатган тўпни Алиқулов боши билан дарвоза томон йўллади, ноаниқ!

18. Огоҳлантириш. Эрон. Ориф Оғаси

18. УХХХ, вакилларимиз ҳужумга ўтишга интилишди, аммо эронликлар Нурилло Тўхтасиновни қўполлик билан йиқитишди

15. ЗАРБА! Дастлабки хавфли зарбани Азиз Ғаниев йўллади, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди

10. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Ҳожиакбар Алижонов

9.Дастлабки дақиқаларда жамоалар голга тортадиган вазият содир этишгани йўқ.

3.УХХ! Ҳозир Абдувоҳид Неъматов тўпни ушлаб олишда хатога йўл қўйди, ҳайриятки барчаси биз учун яхши тугади

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!

- Навбат, Эрон давлат мадҳиясига

- Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда

- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқа.

- Учрашув соат 15:15да бошланади.

Rating: -32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика