Latest news

01:26Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"  2 01:19Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"  0 00:46Доннарумма "ПСЖ"дан кетади: "Кимдир мени жамоанинг бир бўлаги сифатида кўришни хоҳламади"  4 00:16"Реал Мадрид" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Австрия клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  3 23:56Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"  14 23:20"Ливерпуль" "Парма" ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Футболчига А Серия грандларидан ҳам қизиқиш бор  0 22:55Левандовски "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди  6 22:31Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди  11 22:30Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"  12 22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  2 21:35Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."  3 21:34Расман: "Ман Сити" Грилишни "Эвертон"га ижарага берди  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"  1 20:56Суперлига. Салкам 20 минг томошабин йиғилган ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди  93 20:29Про лига. "Арал" "Жайхун" устидан ғалаба қозонди  0

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси расмий машғулот ўтказди News

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси расмий машғулот ўтказди

БААнинг Ал-Айн шаҳрида эртага, 15 июль куни келаси йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатининг саралаш босқичи “D” гуруҳи учрашувлари старт олади.

Саралашнинг “D” гуруҳи учрашувларида мезбон БАА, Ўзбекистон, Ливан ҳамда Непал ёшлар терма жамоалари кураш олиб боради.

Кеча, 13 июль куни кечқурун Равшан Ҳайдаров шогирдлари “Ал-Айн”га тегишли бўлган ва саралаш ўйинлари ўтказиладиган “Танҳун Бин Муҳаммад” стадионида расмий мағшулот ўтказди.



Бугун, 14 июль куни “D” гуруҳи қатнашчиларининг расмий вакиллари билан митинг бўлиб ўтади. Шундан сўнг, жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

Қуйида U-23 Осиё чемпионатининг саралаш босқичи учрашувлари тақвими билан танишиш мумкин.

U-23 ОЧ–2018 саралаши, “D” гуруҳи
15–19 июль. Ал Айн, БАА
“Таҳнун Бин Муҳаммад” стадиони

1-тур | 15 июль


БАА – Непал (18:25)
Ўзбекистон – Ливан (21:25)

2-тур | 17 июль

Непал – Ўзбекистон (18:25)
Ливан – БАА (21:25)

3-тур | 19 июль

БАА – Ўзбекистон (18:25)
Ливан – Непал (21:25).

Эслатма: Учрашувларнинг бошланиш вақти Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика