Ўзбекистон U-20 термаси иккинчи ўйинда Словакия дарвозасига тўртта гол урди
27 sep 2022 17:55
News
Ўзбекистон U-20 термаси иккинчи ўйинда Словакия дарвозасига тўртта гол урди
"Жар" стадионидаги баҳс соат 16:00 да бошланди.
Учрашувнинг илк дақиқасида Жабборовнинг тўп узатишидан кейин Аббос Файзуллаев ҳисобни очди – 1:0. Баҳснинг 20-дақиқасида Файзуллаевнинг тўп узатишидан кейин энди Шаҳриёр Жабборов гол урди - 2:0.
67-дақиқага келиб ҳисоб йирик кўриниш олди. Холдорхоновнинг пасидан кейин Умарали Раҳмоналиев рақиб дарвозасини ишғол қилди - 3:0.
73-дақиқада Тимотей Жамбор пенальтидан гол уриб, ҳисобни қисқартирди – 3:1.
Баҳснинг сўнгги дақиқасида Абдураззоқовнинг тўп узатишидан кейин Зафармурод Абдираҳматов тўртинчи голни Словакия дарвозасига йўллади - 4:1.
Халқаро ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон U-20 — Словакия U-20 - 4:1
"Жар" стадиони. 16.00
Голлар:
Аббос Файзуллаев 1, - 1:0 (Шаҳриёр Жабборов),
Шаҳриёр Жабборов 20, - 2:0 (Аббос Файзуллаев)
Умарали Раҳмоналиев 67, - 3:0 (Пўлатхўжа Холдорхонов)
Зафармурод Абдураҳматов 90, - 4:1 (Нодирбек Абдураззоқов).
–
Тимотей Жамбор 73 пенальти, - 3:1.
Ўзбекистон: 21.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 2.Изатилло Пўлатов, 3.Саидафзалхон Ахроров, 6.Жаҳонгир Ўразов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 8.Беҳруз Асқаров, 10.Умарали Раҳмоналиев, 11.Шаҳриёр Жабборов, 14.Аббос Файзуллаев, 15.Абдуқодир Ҳусанов, 16.Умиджон Султонов
Захира: 21.Отабек Боймуродов, 4.Абубакир Ашуров, 12.Асрор Кенжаев, 5.Диёрбек Ортиқбоев, 9.Шаҳзод Неъматжонов, 13.Зафар Ҳакимов, 18.Асад Жўрабоев, 22.Шерзод Эсанов, 23.Риан Исламов, 17.Нодирбек Абдураззоқов, 19.Зафармурод Абдираҳматов, 20.Маҳмуд Маҳамаджонов.
Словакия: 12.Адам Данко, 3.Жакуб Лука, 4.Адриан Леҳоцки, 7.Балинт Чшока, 9.Марек Свеч, 11.Лукас Демитра, 14.Мате Сзолгаи, 16.Жакуб Ракита, 18.Николас Шикула, 19.Самуэл Копасек, 20.Габриэл Ҳалабрин
Захира: 1.Филип Балаз, 2.Марек Мичак, 6.Мартин Оравеч, 8.Филип Бобровски, 17.Бранислав Спачил, 10.Тимотей Жамбор, 13.Марек Ужлаки
Эслатиб ўтамиз, 24 сентябрда бўлиб ўтган учрашувда Равшан Ҳайдаров қўл остидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Пўлатхўжа Холдорҳонов ҳамда Аббос Файзуллаевнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучганди.












Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments