Latest news

01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  4 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  0 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:58А Серия. "Милан" - "Пиза" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  9 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

⭐️ Ўзбекистон – U-20 Осиё Кубогида ғолиб бўлган 16-терма жамоа. Шунингдек, “оқ бўрилар” термалар миқёсида 4-титулини қўлга киритди, Ҳайдаровдан эса рекорд News

⭐️ Ўзбекистон – U-20 Осиё Кубогида ғолиб бўлган 16-терма жамоа. Шунингдек, “оқ бўрилар” термалар миқёсида 4-титулини қўлга киритди, Ҳайдаровдан эса рекорд

Ҳисоб бўйича 41-маротаба ташкил этилган мусобақанинг финалида мезбонлар Умарали Раҳмоналиевнинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида Ироқни енгди.

Ўзбекистон мазкур мусобақада илк бор муваффақиятга эришди ва ушбу ёш тоифасидаги қитъа биринчилигида ғолиб бўлган 16-терма жамоага айланди.

U-20 Осиё кубогининг барча ғолиблари:

1. Жанубий Корея – 12 марта (1959, 1960, 1963, 1978, 1980, 1982, 1990, 1996, 1998, 2002, 2004, 2012);

2. Мьянма – 7 (1961, 1963, 1964, 1966, 1968, 1969, 1970);

3. Исроил – 6 (1964, 1965, 1966, 1967, 1971, 1972);

4. Ироқ – 5 (1975, 1977, 1978, 1988, 2000);

5. Эрон – 4 (1973, 1974, 1975, 1976);

6-7. Шимолий Корея – 3 (1976, 2006, 2010);

6-7. Саудия Арабистони – 3 (1986, 1992, 2018);

8. Таиланд – 2 (1962, 1969);

9-16. ЎЗБЕКИСТОН, Япония, Хитой, Индонезия, Қатар, Сурия, БАА ва Ҳиндистон – 1 мартадан.

*айрим йиллардаги мусобақалар финалида дуранг қайд этилгани учун титул иккала томонга тақдим этилган

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ушбу мусобақада 2008 йил финалга етиб бориб, БААга (1:2) аламли тарзда мағлубиятга учраган. Шунингдек, 2002 йил Ж.Корея, Япония ва Саудия Арабистонидан кейин тўртинчи бўлган. Ўзбекистонликлар 2012 ва 2014 йиллардаги қитъа биринчиликларида ярим финалга чиқишган, 2004 ва 2010 йилларда эса чорак финал билан чекланишган.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоалар миқёсида тарихдаги 4-титулини қўлга киритди. “Оқ бўрилар” расмий турнирларда 7 та финалда қатнашган ва уларда қуйидаги натижалар қайд этилган:

1. 1994 йилги Осиё ўйинлари. 

Ўзбекистон - Хитой 4:2

Рустам Акрамов

2. 2008 йил, AFC U-19 (1989 йиллар). 

Ўзбекистон - БАА 1:2

Аҳмад Убайдуллаев

3. 2010 йил, AFC U-16 (1994 йиллар). 

Ўзбекистон - КХДР 0:2

Алексей Евстафеев 

4. 2012 йил, AFC U-16 (1996 йиллар). 

Ўзбекистон - Япония 1:1 (3:1)

Дилшод Нуралиев

5. 2018 йил, AFC U-23 (1995/97 йиллар). 

Ўзбекистон - Вьетнам 2:1

Равшан Ҳайдаров 

6. 2022 йил, AFC U-23 (2001/03 йиллар). 

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 0:2

Тимур Кападзе

7. 2023 йил. AFC U-20. (2003/2004 йиллар)

Ўзбекистон - Ироқ 1:0

Равшан Ҳайдаров

Шу тариқ, Равшан Ҳайдаров терма миқёсида Ўзбекистонга иккита титул олиб келган ва иккита финалда қатнашган илк мураббийга айланди.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика