Latest news

22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  0 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  0 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  1 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:46Туркия кубоги. "Галатасарой" - "Истанбул Башакшеҳир" учрашуви асосий таркиблари маълум!  9 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  7 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  1 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  12 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  3 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  3 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  11

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотларни давом эттирмоқда, бугун навбатдаги назорат ўйини ўтказилади News

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотларни давом эттирмоқда, бугун навбатдаги назорат ўйини ўтказилади

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Чиғатой" спорт мажмуасида йиғин ўтказаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Йиғин икки босқичда ўтказилиб, унда 50 нафар футболчи қатнашиши режалаштирилган. Йиғиннинг биринчи қисмида терма жамоага асосий номзод бўлган 25 нафар футболчи синовдан ўтказилди. Шу билан бирга бир қатор назорат учрашувлари ҳам ташкил этилди. Жумладан, Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари "Бунёдкор" ёшларини 2:0 ҳисобида, "Локомотив" ёшларини эса 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
 
Айни пайтда Ўзбекистон U-18 терма жамоаси йиғинининг иккинчи қисми бошланди. Бу йиғинга ҳам яна 25 нафар футболчи таклиф этилган.
 
Отабек Ғуломхўжаев мазкур йиғин давомида терма жамоанинг асосини шакллантириш билан бирга, янги футболчиларни ҳам синовдан ўтказиб олмоқда.

"Йиғинни икки қисмга бўлиб ўтказишдан асосий мақсад иложи борича кўпроқ футболчиларни синовдан ўтказиб олиш. 25 нафардан иборат иккита таркиб бир-бирига рақобат пайдо қилади. Ҳеч қайси футболчи асосий таркибдаги ўрним кафолатланган, деган хаёлда хотиржам бўлмайди. Доимо ўз устида ишлаши, машғулотларда астойидил меҳнат қилиши талаб этилади.
 
Ҳозирги таркиб билан кўпроқ тактик машғулотлар ўтказмоқдамиз. Улар билан қандай ҳимояланиш, ҳимоядан ҳужумга ўтиш, стандарт вазиятларда жарима майдончаси ичида қандай жойлашиш бўйича машқлар олиб боряпмиз. Футболчилар бизнинг ғояларимизни тушуниб, кундан кунга кўрсатмаларимизни яхшироқ бажаришяпти. Асосий мақсадимиз фақат Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўриш эмас. Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш, кейин у ерда муваффақиятли қатнашиб, Жаҳон чемпионатида иштирок этиш шубҳасиз бош мақсадимиз. Шу билан бирга биз мазкур футболчиларни бўлажак миллий ва Олимпия терма жамоаларига тайёрлаб боришни ҳам режалаштирганмиз", - деди Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев.
 
Бугун терма жамоа аъзолари "Нурафшон" жамоасига қарши назорат ўйини ўтказиш режалаштирилган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика