Ўзбекистон U-17 терма жамоаси устози Ислом Исмоилов Парагвай, Панама ва Ирландиянинг кучли жиҳатлари ҳақида айтди
26 may 11:34
News
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси устози Ислом Исмоилов Парагвай, Панама ва Ирландиянинг кучли жиҳатлари ҳақида айтди
Қуръа маросимидан сўнг жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов мусобақа ва рақиблар ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳар учала рақиб ҳам ўз минтақасининг кучли вакиллари саналади ва бу турнирга муносиб тарзда йўл олишган. Шу боис ҳар бир ўйинга алоҳида ва пухта тайёргарлик кўрамиз.
Парагвай — Жанубий Американинг жисмоний куч, интизом ва техника уйғунлиги билан ажралиб турадиган жамоаси. Улар ҳеч қачон курашдан чекинмайди. Панама эса КОНКАКАФ минтақасида йилдан-йилга ўсиб келаётган футбол мактабига эга. Уларнинг ўйин услуби тезлик, қарши ҳужум ва юқори прессингга асосланган. Ирландия классик Европа футболи вакили бўлиб, кучли шаклланган ўйин ва интизоми билан ажралиб туради.
Шубҳасиз, гуруҳдаги барча жамоалар кучли. Бу босқичда осон рақиб йўқ. Аммо биз ҳам Осиё чемпионлари сифатида ушбу мусобақада шунчаки иштирок учун эмас, балки исталган жамоага қарши рақобат кўрсатиш, ўз салоҳиятимизни намоён этиш ва юртимиз номини муносиб ҳимоя қилиш учун ҳаракат қиламиз.
Жамоамизда ишонч бор, сўнгги йилларда катта тажриба орттирган, бир қатор оғир баҳслардан ўтган ва энди ҳар бир ўйинга чуқур таҳлил, аниқ режа ҳамда юксак руҳий тайёргарлик билан чиқади. Бор эътиборимизни рақибларни чуқур ўрганишга, иқлим ва муҳитга мослашишга, шунингдек, футболчиларимизни руҳий ва тактик жиҳатдан энг юқори даражада тайёрлашга қаратамиз. Юртимиз байроғини жаҳон миқёсида юқори кўтариш ва футбол мухлисларига қувонч улашиш биз учун шарафдир", – дея таъкидлади Ислом Исмоилов.
Аввалроқ Ўзбекистон U-17 Жаҳон чемпионати "J" гуруҳидан жой олгани маълум бўлганди. Бугун маълум қилинишича, ўзбекистонлик ўсмирлар июнь ойида Жанубий Америкада йиғин ўтказади ва у ерда Чили ва Боливия терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments