Latest news

03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  2 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  19 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  14 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  10 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Испанияга жўнаб кетди News

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Испанияга жўнаб кетди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 27 сентябрь куни Марбелья шаҳридаги ҳалқаро турнирда иштирок этиш учун Испанияга учиб кетди.
Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 30 сентябрь - 4 октябрь кунлари Испаниянинг Марбелья шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Ўсмирлар ўртасидаги (U-17) жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 30 сентябрь - 4 октябрь кунлари Испаниянинг Марбелья шаҳри мезбонлик қиладиган U-17 ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги халқаро турнирда иштирок этади. Мазкур мусобақада, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасидан ташқари Аргентина, Кот д‘ Ивуар ҳамда Мексика ўсмирлар (U-17) терма жамоалари қатнашади.

Таъкидлаш жоиз, юқорида номлари келтирилган терма жамоаларнинг барчаси шу йилнинг октябрь ойида БАА мамлакатида старт оладиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичи иштирокчилари саналишади.

Испаниядаги халқаро турнир Нуралиев шогирдлари учун октябрь ойида бошланадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари олдидан сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси турнирдаги дастлабки учрашувида 30 сентябрь куни Кот д‘ Ивуар ўсмирлар терма жамоасига қарши тўп суради. Нуралиев шогирдлари 2 октябрь куни Мексика ўсмирлар терма жамоасига қарши ўйнаса, турнирдаги сўнгги учрашувда 4 октябрь куни Аргентина ўсмирлари Ўзбекистонга рақиблик қилади.

U-17 ўсмирлар ўрастидаги Халқаро турнир.
30 сентябрь - 4 октябрь. Марбелья, Испания

30 сентябрь.
Ўзбекистон (U-17) - Кот д'Ивуар (U-17)

2 октябрь.
Ўзбекистон (U-17) - Мексика (U-17)

4 октябрь.
Аргентина (U-17) - Ўзбекистон (U-17)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика