Latest news

20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  4 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   2 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  3 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  9 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  43 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  12 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  4 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  8

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси БААда йиғин бошлади News

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси БААда йиғин бошлади

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 20 апрель куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун БААнинг Дубай шаҳрига учиб кетди.
Шу йилнинг сентябрь ойида Таиландда ўтказиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатига тайёргарлик босқичидан ўрин олган мазкур йиғин 26 апрель кунига қадар давом этади.

Таъкидлаш жоиз, Темур Олихўжаев бош мураббийлигидаги ўзбекистонлик ўсмирлар Дубайда БАА U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. БАА ўсмирларига қарши илк ўйин 22 апрель куни ўтказилса, 24 апрель куни жамоалар иккинчи бор ўзаро майдонга тушишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида иштирок этади. Қуръа натижаларига кўра, Олимхўжаев шогирдлари мусобақанинг «С» гуруҳида Кувайт, Непал ва КХДР ўсмирларига қарши майдонга тушади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика