Latest news

21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  113 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  3 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  5 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  7 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  34 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  63 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6

Ўзбекистон терма жамоасини кузатдик + ФОТО News

Ўзбекистон терма жамоасини кузатдик + ФОТО

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Хитойга учиб кетмоқда.

Терма жамоамиз 31 август санасида Хитойга қарши сафарда майдонга тушади. Бироз аввал терма жамоамиз "City Palace" меҳмонхонасидан аэропортга етиб борди. Бу йўлда мухлислар футболчиларимизни ўзига ҳос тарзда кузатиб қўйишди. Ва албатта, бу жараён бизнинг обьективимизларимизда ўз аксини топди. Ўзбекистон терма жамоасини меҳмонхонадан аэропортгача кузатиб қўйиш жараёнидан тўлиқ фотогалерея ва видеолавҳани бироздан сўнг сайтимизда томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Самвел Бабаян Хитойга 24 нафар футболчини олиб кетмоқда. Йиғинга чақирилган 27 ўйинчидан Даврон Ҳошимов дисквалификация сабаб Тошкентда қолди, шунингдек Владимир Козак ва Азиз Ғаниевлар ҳам "Чин юрти"га учишмаяпти. Ёдингизда бўлса, 26 август куни сайтимизда - Кимлар Хитойга бормайди? номли мақола чоп этилган эди. Ўшанда айнан юқоридаги уч нафар футболчи бормаслиги тахмин қилинган эди, Тошкентда қоладиганларнинг яна бири Егор Кримец, Жамшид Искандеров ва Сардор Мирзаевлардан бири бўлиши мумкинлиги ёзилган эди. Якунда, Бабаян уларнинг ҳаммасини олиб кетишга қарор қилди. Хитой билан ўйин қайдномасига эса 23 нафар ўйинчи киритилади. Демак, бош мураббий кимдир жароҳат олиб қолиши мумкинлигини ҳисобга олган ёки ўша куни ким яхшироқ ҳолатда бўлса ўша қайдномага киритилади.



Хитойга йўл олган футболчилар:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив” Тошкент), Никита Рибкин (“Қўқон-1912”);

Ҳимоячилар: Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Виталий Денисов (“Локомотив” Москва, Россия), Анзур Исмоилов (“Чанчунь Ятай”, Хитой), Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”), Егор Кримец (“Бейжинг Гоань”, Хитой), Акмал Шораҳмедов (“Насаф”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив” Тошкент);

Ярим ҳимоячилар: Сервер Жепаров (“Истиқлол” Теҳрон, Эрон), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив” Тошкент), Сардор Мирзаев (“Локомотив” Тошкент), Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Фозил Мусаев (“Жубило Ивата”, Япония), Азиз Ҳайдаров (“Ажман”, БАА), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Сардор Рашидов (“Ал-Жазира”, БАА), Марат Бикмаев (“Локомотив” Тошкент).

Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон).



Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга соат 21:10да учиб кетади. Футболчиларимизга омад ва ғалаба тилаб қоламиз.

Rating: +59   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика