Latest news

12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  1 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  12 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  0 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  4 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  12 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  8 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  26 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  11

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси: "Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишоняпман. Бундан яхши имконият бўлмайди" News

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси: "Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишоняпман. Бундан яхши имконият бўлмайди"

"Оқ бўрилар" 5 сентябрь куни КҲДРга қарши майдонга чиқади.

 ЖЧ-2026 саралаш босқичининг ҳал қилувчи раундида иштирокини бошлайдиган вакилларимизнинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Бахтиёр Ашурматов бўлажак саралаш баҳслари олдидан ўз фикрларини билдирди. 

Uzbekistan

Jaloliddin Masharipov - 20'

World Cup Qualification AFC 3rd Round Grp. A . Round 1

05/09/2024, 20:00

0
:
1
Finished

North Korea

Stadium: 24205 spectators

45'
90'
20'  Jaloliddin Masharipov
60'  Oston Urunov (Abbosbek Fayzullayev)
71'  Otabek Shukurov (Abdulla Abdullaev)
71'  Khoziakbar Alidzhanov (Farrukh Sayfiev)
87'  Jaloliddin Masharipov (Akmal Mozgovoy)
87'  Eldor Shomurodov (Bobur Abdikhalikov)
40'  Kuk-Chol Kang II
46'  Kuk-Jin Kim (Jo-Guk Ri)
72'  Il-Song Ri (Ju-Song Choe)
81'  Chung-Song Paek (Il-Gwan Jong)
87'  Pom-Hyok Kim (Hun Ri)

— Ўзбекистон терма жамоасининг бу сафарги саралашдаги имкониятларини юқори баҳолайман. Бунга бир нечта сабабларни келтиришим мумкин. Биринчиси Сречко Катанецда тайёргарлик учун етарлича вақт бўлди. Бир неча йилдан буён шу жамоада ишлаб келмоқда. Ўйлайманки, ўйин услубини яхши сингдира олди. Унинг қўл остида синалган ва рақобатбардош таркиб бор. Иккинчи омил, квотанинг кўпайгани. Саралаш ўйинларида ғолиб чиқиш учун бундан яхши имконият бўлмайди. Жаҳон чемпионатига чиқиш масаласини шу босқичдаёқ ҳал қилишимиз керак. Гуруҳимизда рақиблар бошқа квартетлар билан солиштирганда нисбатан яхшироқ. Яъни Осиё грандлари Япония ва бошқалар гуруҳимизда эмас. Яна бир сабаб ҳозирги кунга келиб кўплаб футболчиларимиз легионер сифатида тўп тепмоқда. Улар етарли даражада маҳоратга эга бўлишди. Футболчиларимиз ҳар қандай темпдаги ўйинларга тайёр. 

— Ўйлайманки, устунлигимиз мураббийга шунча вақт ва имконият берилганида. Бугунга келиб таркибимиз барқарорлашган. Авваллари Осиё кубоги, саралаш бошларида мураббий алмашарди. Янгидан жамоа тузишга тўғри келарди. Катанец ўзи ишонган ва билган футболчилардан таркибни шакллантира олди. Барқарорлик, футболчиларнинг маҳорати юқори натижаларга эришишига туртки бўлади. Олдинги йилларга нисбатан ҳозир кўпроқ имкониятга эгамиз. Тўғри, Осиё кубогида мағлубиятлар бўлди. Лекин хатолардан хулоса чиқарилди деб ўйлайман. Ҳимоядан ҳужумга қандай ўтиш керак, қарши ҳужумларда ўйнаш барчасини ўзлаштиришган. Терма жамоамизда зичлик юзага келди. Ҳимояда ўйнашни ёқтирмайдиган футболчиларимиз ҳам буни яхши тушуниб олишди.  

— Одатда ҳар доим Жаҳон чемпионати саралашлари стартида ҳавотир бўларди. Лекин мураббий сифатида бу гал хотиржамроқман. Ҳавотир ўрнини ишонч эгаллаб олган. Бу терма жамоа олдига қўйган мақсадга эриша олади. Саралаш босқичини иккита ғалаба билан бошлаб олиш катта ишонч беради. Тўғри, БАА, Эрон каби рақиблар бор. Қатар катта ўсишга эришди. Мен тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишоняпман. Ўзбекистон ҳар тарафлама тайёр деб ўйлайман. Терма жамоада йиғилган футболчилар мухлисларни хурсанд қила олишади. Бу йўлда уларга омад тилайман. Кўпчинча бизда ҳимояда муаммо бўларди. Абдуқодир Ҳусанов, Рустам Ашурматов, Ҳусниддин Алиқулов, Умар Эшмуродов яхши савияда тўп тепяпти. 

— Ҳавотирли позиция ҳужум бўлиб турибди, бунда рақобат йўқлиги бироз безовта қилади. Элдор Шомуродов яхши ҳолатда ва юқори спорт формасида бўлишига умид билдираман. Қолаверса, Бобир Абдихолиқов ҳам муносиб спорт формага кириб бормоқда. Бу ҳужумдаги муаммони бартараф қилиши мумкин. Йигитларимизни доим дуо қилиб турамиз ва қўллаб-қувватлаймиз

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика