Latest news

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Ўзбекистон терма жамоаси Бишкекдаги машғулотини қандай ўтказди? ФОТОМАҚОЛА News

Ўзбекистон терма жамоаси Бишкекдаги машғулотини қандай ўтказди? ФОТОМАҚОЛА

Ўзбекистон терма жамоасининг Қирғизистонга қарши баҳс олдидан ўтказган расмий машғулоти Championat.asia объективида

Эртага ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқич 2-тур доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бишкекда Қирғизистон терма жамоасига қарши майдонга чиқади. Дастлабки турда терма жамоамиз КХДРни кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Бишкекка кеча етиб келган терма жамоамиз, бугун маҳаллий вақт бўйича соат 18:00да ўйиндан олдинги расмий машғулотда иштирок этди. Машғулотлардан фотомақолани томоша қилишингиз мумкин.



Эртанги учрашувни қабул қиладиган "Долон Омурзаков" номидаги стадионинг трибуналаридан Бишкек тоғларига шундай манзара намоён бўлади.




2023 йил 22 декабрь куни ўзгартириш киритилган Қирғиз Республикасининг байроғи.




Эртага мана шу дарвозаларга катта эҳтимол билан тўп киритилади.




"Долон Омурзаков" стадионининг энг юқори трибунасидан кўриниш.




Реконструкция қилинган стадионинг асосий трибунаси.




Дарвоза ортидаги секторлар ва табло.




Road to 2026. 




Кўп баҳсларга сабаб бўлган майдон майсасини муҳокама қилаётган Сречко Катанец ва терма жамоа вакиллари.




Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар - Элдор Шомуродов хаёл сурмоқда.




Эртага 38 миллионлик Ўзбекистон аҳолисини хурсанд қила оладиган, ота-ўғил Катанецлар.




Физика қонунларини синовдан ўтказаётган Азиз Турғунбоев.




Бу футболчи ким?




Терма жамоани ёлғизлатиб қўймайдиган Championat.asia ижодий гуруҳи.




Теҳронда бир-бирига рақиб, терма жамоада эса дўст бўлган Жалолиддин Машарипов ва Остон Урунов.




Рустам Ашурматов ва унинг тилларанг бутсалари.




Худди топ-моделлардек суратга туша оладиган Абдулла Абдуллаев.




Ота-ўғил Катанецлар 2-қисм.




"Ал-Фейҳа" жамоасининг янги аъзоси Отабек Шукуров.




Фарруҳ Сайфиевнинг кайфияти аъло.




"Фантастик тўртлик" фильми. Бош ролларда - Ян Катанец, Сречко Катанец, Даврон Аҳмедов ва Владо Радманович.




"Colgate" тиш пасталаринг амбассадори бўлишга муносиб номзод Остон Урунов.




Championat.asia сайти таҳририятининг фикрига кўра, Суперлиганинг август ойидаги энг яхши футболчиси - Абдувоҳид Неъматов.




КХДРга қарши ўйин қаҳрамони Ўткир Юсупов бугунги машғулотларда.




Табассум қилаётган Шерзод Насруллаев.



"Насаф"нинг "юраги" Акмал Мозговой чигил ёзди машқларни бажармоқда.


Суратлар муалиффи: Жаҳонгир Файзуллаев

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика