Latest news

12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  1 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  0 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  0 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  1 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  3 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  1 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  29

Ўзбекистон Суперкубоги ҳақида 7 факт News

Ўзбекистон Суперкубоги ҳақида 7 факт

27 февраль куни Яйпанда ўтказиладиган Ўзбекистон Суперкубоги ҳисоб бўйича тарихда 7-си ҳисобланади.

Шу туфайли эътиборингизга 7 қизиқарли фактни тақдим қиламиз.


1. Энг кўп гол 1999 йилда ўтказилган "Навбаҳор" - "Пахтакор" баҳсида урилган. Ўшанда наманганликлар "шерлар" устидан 4:2 ҳисобида зафар қучган эди.

2. Суперкубок баҳсларида шу пайтга қадар 6 жамоа иштирок этган: "Пахтакор" (4), "Локомотив" (3), "Насаф" (2), "Навбаҳор, "Бунёдкор" ва АГМК.

3. Ўзбекистон Суперкубогини энг кўп қўлга киритган жамоа "Локомотив" бўлса (2 марта), "Пахтакор" унда энг кўп енгилган (3 марта).

4. АГМК Суперкубокда иштирок этиб, унда зафар қучолмаган ягона жамоадир.

5. Суперкубок баҳсида фақат 2 нафар футболчи дублга эришган: Леонид Кошелев, Андрей Акопянц. Темурхўжа Абдухолиқов эса 2 та учрашувда гол уришни уддалаган танҳо футболчи.

6. Яйпандаги ўйин "Насаф" тарихига Суперкубок доирасидаги 3-учрашув сифатида киради. Қизиқарли жиҳати, бу баҳсларнинг барчасида жамоа устози Рўзиқул Бердиев бўлган. 

7. Стадионга энг кўп мухлис йиғган учрашув 2019 йилда ўтказилган. Ўшанда "Локомотив" ва АГМК жамоалари беллашувни томоша қилиш учун "Пахтакор" стадионига 18 171 томошабин ташриф буюрган эди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика