Latest news

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  11 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  11 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  4 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  17 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

Ўзбекистон – Қирғизистон учрашувини германиялик ҳакамлар бошқаради News

Ўзбекистон – Қирғизистон учрашувини германиялик ҳакамлар бошқаради

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси жаҳон футболида ўз ўрнига эга Германия футбол иттифоқи билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштиряпти.

Биласиз, Германия дунёдаги футболи энг ривожланган мамлакатлар сирасига киради. Германия футболи ўз натижалари билан ҳар жабҳада энг олди ўринларни эгаллайди.

Футбол инфратузилмаларини яхшилаш, болалар футболи ва ёш футболчиларни тарбиялаш тизимини йўлга қўйиш, футбол соҳасида фаолият олиб борувчи мутахассислар малакасини ошириш, ҳакамлик ва бошқа бир қатор йўналишларда Германия тажрибаси ўрганилади ва икки ташкилот бу борада яқиндан иш олиб боради.

Ўзаро ҳамкорликнинг илк дебочаси сифатида 9 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Қирғизистон ўртоқлик учрашувини бошқариб бориш учун германиялик ҳакамлар гуруҳи таклиф этилди. Ўйин бош ҳаками халқаро майдонда бир қатор учрашувларни бошқаришга улгурган, Россия яшил майдонларида ўтган ЖЧ-2018да VAR тизими бўйича фаолият олиб борган ФИФА рефериси – Бастиан Данкерт. Унга қанотларда ҳамюртлари Ян Зайдел ва Рене Роде ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам вазифасини ўзбекистонлик Илгиз Танташев бажаради.

Қайд этиш жоиз, ЎФА ва ГФИ ўртасида йўлга қўйилаётган ҳамкорлик доирасида ўзбекистонлик футбол мутахассисларининг Германияда малака ошириши, Германия футболи тажрибасини ўрганиши ҳам кўзда тутилган.

Ўртоқлик учрашуви
9 ноябрь (шанба)
ЎЗБЕКИСТОН – ҚИРҒИЗИСТОН
"Пахтакор"
стадиони | 17:00
Бош ҳакам: Бастиан Данкерт (Германия).
Ёрдамчи ҳакамлар: Ян Зайдел (Германия), Рене Роде (Германия).
Захира ҳаками: Илгиз Танташев (Ўзбекистон).

Rating: +51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика