Latest news

10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  0 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  1 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  5 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  9 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  1 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  4 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  9 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  6 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6

Ўзбекистон – Қатар меморандуми, Осиё жавоҳири - "Aspire" академияси билан ҳамкорлик News

Ўзбекистон – Қатар меморандуми, Осиё жавоҳири - "Aspire" академияси билан ҳамкорлик

Кеча Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов расмий ташриф билан Қатарга борди.

Ана шу ташриф чоғида Аҳмаджонов дунёнинг энг яхши футбол академияларидан бири ҳисобланган "Aspire"га ва спортга ихтисослашган тиббиёт маркази "Aspetar"га ташриф буюрди. Умид Аҳмаджоновнинг сўзларига кўра, ЎФФ мамлакатда болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш мақсадида ушбу академия билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштирган.


Қатар ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган меморандумнинг бизга маъқул келган жиҳати, энди ЎФФ бевосита Осиёнинг энг кучли структурасига эга бўлган "Aspire" академияси билан ҳамкорлик қилади.

Ўз навбатида, "Aspire"ни ўз кўзи билан кўрган инсон сифатида академия ҳақидаги мақолани эътиборингизга ҳавола этаман.


2016 йил январь ойида Қатарда ўтган U-23 Осиё чемпионатини бевосита ўша ердан ёритган эдик. Ўшанда "Aspire" академиясида ўтган "Лаҳвия" - "Зенит" учрашувини бевосита кузатиб борган эдик. Очиғи, ўшанда "Зенит"дек жамоа иштирокидаги ўйиндан кўра академия мени ўзига кўпроқ ром этган эди. У ерга кеч тушиб қолган бир пайтда борганимиз учун тўлиқ танишиб чиқиш имкони бўлмаган, лекин умумий хулосалар ва "Aspire" ҳақида тасаввурга эга бўлиш учун қисқа танишиб чиқиш етарли бўлган.

"Aspire" академияси Қатар пойтахти Доҳанинг Ал-Вааб туманида жойлашган, умумий майдони 250 гектарни ташкил қилади. Дунёдаги энг катта ва энг бой ушбу академия бор йўғи 20 ойда қуриб битказилган. Қурилиш жараёнида еттита қурилиш компанияси кунига 24 соатдан ишлаган.


Академияда 14та футбол майдони, 40га яқин турли спорт турларига мўлжалланган майдонлар мавжуд. Кўплаб спорт турлари билан шуғулланиш учун шароитлар яратилган бўлишига қарамай академиянинг ўзи асосан футбол, енгил атлетика, стол тенниси, сузиш, гимнастика ва қиличбозлик спорт турларига йўналтирилган. Академияда Олимпиада ўйинлари талабига жавоб берадиган сув ҳавзаси ҳам бор. Академия ҳудудида спорт лабороторияси ҳам фаолият юритади.

Бу ерда дунёнинг турли мамлакатларидан 100дан ортиқ мураббийлар ёшлар учун машғулот ўтказишади. Ҳар бир спорт турига қараб мураббий олиб келинган. Мисол учун стол тенниси учун Хитой ва Сингапурдан, футбол учун Голландиядан мураббийлар олиб келинган.


Академиядаги болаларни руҳлантириш, улардаги ғолибликка бўлган интилишни ошириш мақсадида машҳур жамоаларнинг айнан шу ерда йиғин ўтказишига қулай шароитлар яратиб берилган. "Бавария", "Зенит", "Барселона" ва яна кўплаб топ клублар шу ерда йиғин ўтказишади.

Германиянинг "Бавария" клуби 8 йилдан бери қишки йиғинни айнан Қатардаги "Aspire" академиясида ўтказади. Мюнхенликларнинг Доҳада ўтказган ўтган йилги йиғини давомида клубнинг ўша пайтдаги спорт директори Матиас Заммер "Бавария" расмий сайтига берган интервьюсида қуйидаги фикрларни билдирган эди: "Бавария" кетма-кет еттинчи йил Қатарда йиғин ўтказмоқда. Бу ерда фантастик шароитлар мавжуд. Спортзаллар, тикланиш учун барча ускуналар - барчаси идеал". Кўриб турганингиздек, дунёнинг энг катта клубларидан бирининг собиқ спорт директори у ердаги шароитлар фантастик даражада эканлигини таъкидлаган.

Умуман олганда Доҳа Европанинг "йирик" жамоалари йиғин ўтказиши учун идеал жой. Яхши шароит, қулай об-ҳаво, мухлислардан ҳоли маскан.



"Aspire" академияси билан тўлиқ танишиб чиқиш учун бир кун сарфлашга тўғри келади, афсуски ўшанда бизда бундай имконият бўлмаган. Академиянинг яқинида меҳмонхона ҳам бор, йиғин ўтказиш учун келган жамоалар ўша меҳмонхонага жойлашадилар.

Машғулот пайтида ҳам барча хизматлар йўлга қўйилган, ҳаммаси аъло даражада. Спортчилардан фақат шуғулланиш талаб этилади холос.

Бу футбол жавоҳири бўлган "Aspire" академияси ҳақида сизга илинганларимиз эди.



Эслатиб ўтамиз, ФИФА 2022 йилги Жаҳон чемпионати мезбонлигини айнан Қатарга топширган. Мундиал пайти "Aspire" академияси энг асосий обьектлардан бири бўлади.


Толибжон Қосимов

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика