Latest news

19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  0 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  2 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  29 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  13 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  8 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  12 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1

Ўзбекистон ноябрь ойида Австралия қитъасида Ливан ва Австралия билан ўйнайди News

Ўзбекистон ноябрь ойида Австралия қитъасида Ливан ва Австралия билан ўйнайди

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойидаги ФИФА кунларини Австралияда ўтказади.

Олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси яшил қитъада Австралия ҳамда Ливан билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ушбу жамоалар билан музокара кетаётгани ҳақида 17 август куни сайтимизда хабар бергандик: Ўзбекистон терма жамоаси ноябрда қитъа чемпиони билан ўйнаши мумкин

Ливан терма жамоаси бош мураббийи Миодраг Радулович хориж матбуотига берган интервьюсида ноябрь ойида Австралияга бориб мезбонлар ва Ўзбекистон терма жамоаси билан ўйнашлари ҳақида гапирган.



Ҳозирча ЎФА бу ўйинлар ҳақида расмий маълумот бергани йўқ. Маълумот учун, 12-20 ноябрь ФИФА кунлари сифатида қайд этилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида Сурия ва Эрон, октябрь ойида Қатар ва КХДР билан ўртоқлик учрашувлари ўтказиши ҳақида олдинроқ хабар берилган эди. 

Бу ўйинлар орқали терма жамоа 2019 йил январь ойида БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига тайёргарлик кўради.

Rating: +83   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика