Latest news

16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  0 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  3 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  1 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  25 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  9 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  4

Ўзбекистон ногирон-ампутантлари Францияни мағлуб этиб чорак финалга чиқишди News

Ўзбекистон ногирон-ампутантлари Францияни мағлуб этиб чорак финалга чиқишди

Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси Мексикада давом этаётган ЖЧ-2014 баҳслари 1/8 финалида Франция терма жамоасини йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Мавзур Умархўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси 5 декабрь Жаҳон чемпионати баҳслари нимчорак финалида Франция терма жамоасига қарши майдонга тушишди. Учрашувда устунликка эришган Ўзбекистон терма жамоаси якунда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўлланма олди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақадаги дастлабки учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси Украина устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, 2-турда Ирландия ҳам йирик 6:1 ҳисобида мағлуб этилган эди. Гуруҳнинг сўнгги турида Бразилия 3:0 ҳисобида доғда қолдирилганди.

Эслатиб ўтамиз, Мавзур Умархўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ногирон-ампутантлар ўртасида амалдаги жаҳон чемпиони саналади ва терма жамоа Мексикадаги Жаҳон чемпионатида ўз унвонини ҳимоя қилади.

Маълумот ўрнида, Жаҳон чемпионатига Мексиканинг Кулиакан шаҳри мезбонлик қилмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика