Latest news

07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  6 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12

Ўзбекистон МТЖнинг Ливанга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиладиган стадиондан ФОТОГАЛЕРЕЯ News

Ўзбекистон МТЖнинг Ливанга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиладиган стадиондан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ноябрь куни Австралиянинг Брисбен шаҳрида Ливан терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Терма жамоамиз футболчилари ва мураббийлар штаби кеча тунда Тошкентдан йўлга чиқишди.

Аввалроқ Брисбен шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон делегацияси расмийлари бугун Ливанга қарши ўртоқлик ўйини бўлиб ўтадиган "CBUS Super Stadium" ўйингоҳига ташриф буюришди ва бу ердаги шароитлар билан яқиндан танишишди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.



Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, стадионда шароитлар аъло даражада муҳайё қилинган.

Стадион 27 000 нафар мухлисга мўлжалланган бўлиб, бу ерда "Gold coast United" футбол жамоаси учрашувларни ўтказади. Бундан ташқари, "Gold coast Titans" регби жамоаси ҳам шу стадиондан фойдаланади.

Ўйингоҳда 25 нафар футболчига мўлжалланган иккита кийим алмаштириш хонаси, музли бассейн, жакузи мавжуд. Шунингдек, мураббий футболчилар билан назарий ўқув жараёнларини ўтказиш учун алоҳида хона ҳам бор. Стадион чими аъло даражада, сифатли ва чиройли футбол намойиш қилиш учун тайёр.



Умид қилиб қоламизки, миллий терма жамоамиз 15 ноябрь куни ушбу стадионда Ливанга қарши учрашувда мазмунли ўйин кўрсатиб, юртимиздаги миллионлаб футбол мухлисларини хурсанд қилишади.

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика