Latest news

15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  0 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  1 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  1 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   8 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  4

Ўзбекистон МТЖ янги мураббийлар штаби қандай кўринишда бўлади? News

Ўзбекистон МТЖ янги мураббийлар штаби қандай кўринишда бўлади?

Словениялик мураббий ҳозирча шароитлар билан танишяпти.

18 августдан 19 августга ўтар кечаси Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Сречко Катанец юртимизга етиб келди ва айни пайтда Тошкентда бўлиб турибди. Янги мураббий мана тўрт кундирки ўзбек футболи билан яқиндан танишяпти, шароитларни ўрганяпти ва ҳали шартнома тузгани йўқ. 

Катта эҳтимол билан олдимиздаги ҳафтада шартнома имзоланади ва шундан сўнг қанча муддатга ва қандай шароитларга кўра тузилгани эълон қилинади. Шуниси аниқки, Катанец Тошкентга икки нафар ёрдамчиси билан келган. Мухлисларни эса янги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мураббийлар штаби қандай кўринишда бўлиши қизиқтиряпти. 

Бизга маълум бўлишича, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Катанец бошчилигидаги мураббийлар штабидан ўрин олади. 20 август куни Равшан Ҳайдаров Катанецнинг икки ёрдамчиси билан Жиззахга ташриф бурди ва "Сўғдиёна" - "Локомотив" учрашувини кузатди. Словениялик мураббийнинг ўзи эса шу куни "Бунёдкор" - "Навбаҳор" ўйинида бўлди.

Срецко Катанец хорижлик мураббий бўлгани учун ўзимиздаги мутахассисларни танимайди, шу боис маҳаллий мураббий Равшан Ҳайдаров янги мураббийлар штабини тузишда яқиндан ёрдам беряпти. Бизга етиб келган маълумотларга кўра, янги мураббийлар штаби тубдан янгича кўриниш олади. Эндиликда Вадим Абрамов билан терма жамоада ишлаган шифокорлар, массажчилар ва администраторлар ўрнини Равшан Ҳайдаровга U-22 терма жамоасида ёрдам бериб келганлар эгаллайди.

Х.Холиқов

Rating: -29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика