Latest news

13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  1 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   1 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  4 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  21 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19

Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи сифатида саволларга жавоб қайтарди (батафсил) News

Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи сифатида саволларга жавоб қайтарди (батафсил)

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда терма жамоа бош мураббийи ОАВ ҳодимларига жавоб қайтарди.

- 14 ноябрда бўладиган БААга қарши ўйинга бугундан тайёргарликни бошладик. Йиғинга чақирилган барча футболчилар етиб келди. Уларнинг барчасини соғлиги жойида. Бу борада улар билан гаплашдик. Режа бўйича эртага ҳам Тошкентда машғулотларни олиб борамиз. Кейин эса БААга учиб кетамиз. Терма жамоага футболчиларни чақиришда аввало тажриба, ҳозирги оптимал спорт формаси ва келажакда терма жамоа узагини ташкил қиладиган ёшларга эътибор қаратдик. Барча футболчилар ўйинга тайёр. БААга қарши ўйинда муносиб ҳаракат қиламиз, деб ўйлайман.

БАА бугун Гаити билан ўйнайди. Ушбу ўйин орқали рақибни ўрганамиз.

Мен шахсан мураббий сифатида ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан. Рақибни ўргандик. Уларни охирги учта учрашувини кўриб чиқдик. Биз футболчиларга назарий машғулот тайёрлагандик, аммо бунга эҳтиёж қолмади. Чунки жалб қилинган футболчиларнинг деярли ярмидан кўпи янги. БААда ҳам бош мураббий ва футболчилар таклиф қилинган.

- БААга қарши Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида биринчи ўйинингизни ўтказасиз. Бу тарихда қолади. Сўрамоқчи бўлганим, Сергеев нега терма жамоага чақирилмади?

- Игорь Сергеевни маҳоратига шубҳа йўқ. Аммо ҳозирги кунда у жуда кучли босим остида қолган. Шу боисдан ушбу кичик танаффус унинг фойдасига хизмат қилади, деб ўйлайман. Мураббий сифатида Игорь Сергеевнинг маҳоратига шубҳа қилмайман.



- Мураббийлар штабида кимлар сизга ёрдам беришади?

- Менга клубдаги ёрдамчиларим кўмаклашишади. Шуҳрат Тошпўлатов ва Денис Иванков. Мен уларни имкониятларини жуда яхши биламан ва улар билан ишлаш мен учун қулай. Шу боисдан терма жамоага ҳам ёрдамчиларимни жалб қилдим.


- БАА билан ўйинда сиз учун нима муҳим: Натижа ёки жамоани шакллантириш?

- Иккиси ҳам муҳим. Бир нарсани унутманглар, мен терма жамоага вақтинча бош мураббийман. Бу ҳақда кўп айтилмоқда. Ўйлайманки, ЎФФнинг узоқ ўйлаб қўйган режалари бор. Таклиф қилинган таркибимиздан кўриниб турибдики, фақат бу ўйин ҳақида ўйламадик, балки келажак борасида қайғурдик. Шу боисдан бу ўйин натижаси ҳам, келажак учун қилинадиган пойдевор ҳам бирдек муҳим.

- Сизни ҳозирча вақтинча бош мураббийи деб айтилди. Умуман сиз мураббий сифатида келажакда терма жамоани маҳаллий мутахассис ишлагани маъқулми ёки хориждан юқори малакали мураббий келгани яхшими? Агарда сизга терма жамоани бошқариш таклиф этилса бунга қандай қарайсиз?

- Мен бу саволга аввал ҳам хориждан кучли мутахассис кераклигини айтганман. Умуман олганда, ким бўлишидан қатъий назар катта тажриба эга мутахассис ишлагани маъқул.
Бизга хориждан кучли мутахассис ишлаш вақти келгандир. Шу учун ўз фикримда қоламан. Агарда кучли, юқори салоҳиятга эга мутахассис топилса хориждан мураббий келгани яхши.
Менга агар бутунлай бошқаришни таклиф этишса? Буни вақт кўрсатади. Ҳозирда терма жамоанинг олдида расмий ўйинлар йўқ. Агарда таклиф бўлса, албатта бунга йўқ демайман. Терма жамоага ёрдам беришга доим тайёрман.


Rating: +102   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика