Latest news

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Ўзбекистон МТЖ. Ашурматов йиғинга кела олмайди, унинг ўрнига Чобанов чақирилди News

Ўзбекистон МТЖ. Ашурматов йиғинга кела олмайди, унинг ўрнига Чобанов чақирилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги ФИФА кунлари учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинган эди.

Сречко Катанец мазкур ўқув-машғулотлар йиғинига чақириладиган футболчиларнинг якуний рўйхатини эълон қилди.

Рустам Ашурматов виза билан боғлиқ муаммолар сабаб бу галги йиғинда иштирок этолмайди. Унинг ўрнига “Пахтакор” клуби аъзоси Марлен Чобанов жалб этилди.

Маълумот ўрнида, вакилларимиз бугун мазкур йиғин доирасидаги илк машғулотни ўтказишади. Машғулотлар "Пахтакор" стадионида соат 17:15 да бошланади ва унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ.


Дарвозабонлар: Элдорбек Суюнов ("Пахтакор"), Валижон Раҳимов (АГМК), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

Ҳимоячилар: Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Нижний Новгород"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Давронбек Ҳошимов ("Навбаҳор"), Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Марлен Чобанов ("Пахтакор"), Достонбек Турсунов ("Чунцин Лифан"), Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор")

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Тежон", Жанубий Корея), Отабек Шукуров ("Ал Шаржа", БАА), Аброр Исмоилов ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азиз Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА), Жалолиддин Машарипов ("Ал Насср", Саудия Арабистони), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор")

Ҳужумчилар: Жасур Яхшибоев ("Шерифф", Молдова), Шаҳбоз Умаров (БАТЭ, Беларусь), Элдор Шомуродов ("Рома", Италия), Игор Сергеев ("Тобол", Қозоғистон)


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика