Latest news

14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  1 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  5 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5

Футзал. Ўзбекистон МТЖ 10 январдан йиғин бошлайди News

Футзал. Ўзбекистон МТЖ 10 январдан йиғин бошлайди

Шу йилнинг 26 февралидан 8 мартига қадар Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 баҳслари бўлиб ўтади.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси қитъа биринчилигига тайёргарликнинг сўнгги босқичини қачон бошлаши маълум бўлди. Терма жамоамиз 10 январь санасидан Тошкентда йиғинга киришади. Машғулотлар кунига икки маҳалдан "Бунёдкор" академиясига қарашли залда олиб борилади. Б.Аҳмедов йиғинга 20 нафар ўйинчини таклиф этган. Якунда Осиё чемпионатига улардан 14 нафари олиб кетилади.

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига чақирилган ўйинчилар:

Дарвозабонлар:

1. Рустам Умаров (АГМК)
2. Клим Тюгаев ("Локомотив")
3. Равшан Элибоев ("Пахтакор")
4. Аббос Элмуродов ("Локомотив")

Ўйинчилар:
5. Анасхон Раҳматов (АГМК)
6. Ихтиёр Ропиев (АГМК)
7. Машраб Одилов (АГМК)
8. Илҳом Ҳамроев (АГМК)
9. Ҳусниддин Нишонов (АГМК)
10. Дилшод Раҳматов (АГМК)
11. Даврон Чориев ("Пахтакор")
12. Акбар Усмонов (АГМК)
13. Суннатилла Жўраев ("Насаф")
14. Константин Свиридов ("Максам-Чирчиқ")
15. Жавлон Аноров ("Максам-Чирчиқ")
16. Артур Юнусов ("Сипор", Тожикистон)
17. Хушнур Эркинов ("Сўғдиёна")
18. Абдулла Солихов ("Локомотив")
19. Шоҳзод Садиев ("Динамо")
20. Дилмурод Шавкатов ("Пахтакор")


Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси 21 ва 23 январь кунлари Озарбайжон билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Вакилларимиз 10 январдан бошланадиган йиғинни шу ойнинг 19 санасигача давом эттиришади ва айнан шу куни Бокуга учиб кетишади.

Футзал. Ўзбекистон МТЖ Озарбайжон билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати шу йилнинг 12 сентябрдан 4 октябрга қадар Литвада ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига йўлланма беради.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика