Latest news

14:41Де Хеа "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин  0 14:08"Ювентус" "Лилль" вингерини сотиб олмоқчи  0 13:25"Рома" Санчонинг молиявий талабларини қондира олмайди  0 12:45Гвардиола Эдерсон билан боғлиқ вазият ҳақида: "Агар футболчи кетишни истаса, у кетиши керак"  1 12:18ОЧЛ-2. "Андижон"нинг гуруҳдаги рақиблари ҳамда мураббий ва футболчиларнинг қуръага муносабати  6 11:55"Арсенал" бразилиялик футболчига қизиқиб қолди  0 11:28Родригонинг "Реал"дан "Манчестер Сити"га эҳтимолий ўтиш тафсилотлари маълум бўлди  5 10:48Превью. 8 йиллик танаффусдан сўнг "Бунёдкор" "Бухоро"ни ўз уйида мағлуб эта оладими?  5 10:20Превью. Ўтган тур мағлуб бўлган "Андижон" ва "Машъал" ўзаро баҳс олиб боради  2 09:53Флик йирик ғалабадан сўнг футболчиларини танқдид қилди  8 09:25Превью. Сўнгги турда ғалаба қозонган "Қўқон-1912" ва "Сурхон" баҳсида устунлик ким томонда?  0 08:58Гвардиола таркибдан норози эканлигини маълум қилди  10 08:40Ўртоқлик ўйинлари. "Интер" ва "Ювентус" ғалаба қозонди, "Рома" эса Саудия клуби билан дуранг ўйнади  1 08:27Sofascore. "Нол"га ўйнаган Алиқулов ва Ҳусанов, гол урган Ғаниев кечаги учрашувларда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56Суперлига. Бугун яна 3 та учрашув бор  2

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров бўйича расмий Баёнот News

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров бўйича расмий Баёнот

Tags :  Нестеров
Бир қатор оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон миллий тера жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеровдан Осиё Кубоги давомида олинган таҳлилларда тақиқланган модда топилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу масала бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

Ҳақиқатан ҳам, Осиё футбол конфедерацияси томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеровдан Осиё Кубоги доирасида олинган таҳлиллар натижасида унинг қонида таъқиқланган модда аниқлангани ҳақида расмий хат Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Нестеров айни пайтда тўп сураётган Саудия Арабистонининг "Уҳуд" клубига юборилган.  Аммо мазкур хатда бу масала бўйича ҳозирда ОФК Тартиб-интизом қўмитаси иш олиб бораётгани, ҳали якуний қарор қабул қилинмагани, унгача эса бу маълумотни ошкор қилмай туриш сўралган. Табиийки, якуний қарор қабул қилингунга қадар Игнатий Нестеров ҳеч қайси жамоа таркибида майдонга туша олмаслиги ҳам хатда маълум қилинган.

Шунга қарамай, "Уҳуд" клуби ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бу маълумотни оммага ошкор қилиб, Нестеров допинг қабул қилгани туфайли ОФК томонидан четлатилгани ҳақида хабар тарқатди.  Бу эса профессионал клуб мақомига тўғри келмайдиган ҳолатдир. 

Терма жамоа шифокорлари Игнатий Нестеров билан бу масалада суҳбатлашишганда, Нестеров Осиё Кубоги давомида терма жамоа шифокорларининг рухсатисиз ва уларни огоҳлантирмай вазн ташлашга ёрдам берувчи дори қабул қилгани маълум бўлди. ЎФА Игнатий Нестеровнинг бу хатти-ҳаракатини қоралайди, шу билан бирга футболчининг атайлаб тақиқланган моддаларни қабул қилиш мақсади бўлмаганини, бу дори таркибидаги баъзи моддалар тақиқаланганини билмаганини маълум қилади.

Вазн ташлаш бокс, кураш каби спорт турларида спортчига натижага эришиш учун ёрдам бериши мумкин, аммо футболда бу ҳолатнинг натижага эришишга умуман таъсири йўқ.  ОФК мана шу жиҳатларни ҳам ўрганиб чиқиб, Тартиб-интизом қўмитаси йиғилишидан сўнг якуний қарорни қабул қилади. Унгача эса барча оммавий ахборот востиларидан Игнатий Нестеров бўйича хабар ёзаётганда мана шу жиҳатларга эътибор қаратиш сўралади.



Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика