Latest news

21:29"Бавария" Бундеслига жорий мавсумидаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 21:25АПЛ. "Борнмут" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар маълум  0 20:51Тедди Шерингем: "Арсенал" ўзи ҳақида ҳаддан ташқари юқори фикрда, улар рақибни ҳурмат қилишни ўрганишлари керак"  7 20:17Виктор Фонт Лапортани аёвсиз танқид қилди: "Унинг даврида шаффофлик йўқолди ва алдов авж олди"  4 19:46"We will be back". Златан Ибрагимович Арнольд Шварценеггер билан тушган суратини намойиш этди  4 19:42Фабио Каннаваро: "Бу йиғин чемпионатдаги барча футболчиларга сигнал бўлиши керак"  3 18:55"Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон". Ҳусанов ва Гэҳи "шаҳарликлар" ҳимоя марказини қўриқлайди  18 18:37Туркия. Шомуродовдан ассист, "Башакшеҳир"дан йирик ғалаба  13 18:20НАЗОРАТ ЎЙИНИ. "Бунёдкор" Болгария клуби устидан ғалаба қозонди  1 17:58U-23 Осиё чемпионати тугашига битта ўйин қолди: Бугун финал  4 17:47"The Telegraph": "Манчестер Сити" натижалари пасайишига Гвардиоланинг келажаги борасидаги мавҳумлик сабаб бўлмоқда  3 17:21Арбелоа "Реал"да Хаби Алонсо давридаги машғулотлар тизимини ўзгартирди  3 17:00Кэррик учун иккинчи имтиҳон ва Италиядаги топ ўйинлар  3 16:34РАСМАН! "Челси"нинг собиқ юлдузи Виктор Мозес энди Қозоғистон жамоасида ўйнайди  7 16:06"Арсенал" Хулиан Альварес бўйича норасмий музокаралар ўтказди: Унинг товон пули 500 миллион евро!  2

Ўзбекистон Австралияда Ливан билан дуранг ўйнади News

Ўзбекистон Австралияда Ливан билан дуранг ўйнади

Австралиянинг Голд Кост шаҳрида Ўзбекистон ва Ливан ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Австралиянинг Голд Кост шаҳрида Ливан билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ўйинда иккала томон ҳам асосан ҳимоявий ҳаракат қилди. Биринчи таймда Ўзбекистон ҳам, Ливан ҳам аниқ зарба бера олмади. 

Ўйиннинг 61-дақиқада Даврон Ҳошимов иккинчи марта сариқ карточка олиб майдонни тарк этди. Терма жамоамиз 10 киши бўлиб қолгач бутунлай ҳимояга ўтиб олди. Фақат баҳс охирида иккита вазиятга эга бўлдик. 

Элдорбек Суюнов баҳс давомида уч марта жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди ва қаҳрамонга айланди. 

20 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси шу стадионда Жанубий Корея билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.


Ўртоқлик учрашуви
ЎЗБЕКИСТОН - ЛИВАН 0:0
15 ноябрь. Голд Кост. "CBUS Super Stadium" стадиони. 20:00 (Тошкент вақти 15:00)
Ҳакамлар
: Шон Эванс, Натан Макдональд, Жорж Лакриндис, Жарред Жиллет (барчаси Австралия)

Ўзбекистон: 12.Элдорбек Суюнов, 4.Даврон Ҳошимов, 5.Анзур Исмоилов (18. Достон Турсунов, 76), 3.Егор Кримец, 19.Владимир Козак (13. Олег Зотеев, 65), 17.Достон Ҳамдамов, 16.Отабек Шукуров, 7.Одилжон Ҳамробеков, 22.Жавоҳир Сидиқов (6. Ҳусниддин Ғофуров, 77), 8.Икром Алибоев (2. Акмал Шораҳмедов, 54), 10.Марат Бикмаев (15. Азиз Турғунбоев, 73).
Захира: 25. Ўткир Юсупов, 20. Ислом Тўхтахўжаев.

Ливан: 1.Меҳди Ҳалил, 2.Қосим Эл Зейн, 3.Мутааз Эл Жунайди (11.Умар Чаабан, 85), 5.Нассар Нассар, 6.Жоан Оумари, 7.Ҳассан Маатук (8.Ҳассан Чаито, 89), 10.Муҳаммад Ҳайдар (20.Робиҳ Атая, 68), 13.Феликс Мелки, 15.Самир Аясс (12.Аднан Ҳайдар, 77), 19.Александр Мелки, 22.Бассел Жради.
Захира: 21.Мустафо Матар, 23.Аббос Ҳассан, 4.Нур Мансур, 14.Нодир Матар, 16.Ҳассан Чайто, 18.Волид Исмоил.

Огоҳлантиришлар: Даврон Ҳошимов 25, Александр Мелки 26, Жоан Оумари 86.

Четлатиш: Даврон Ҳошимов 61 (2СК)




Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


ЯНГИЛАШ


90+3. Учрашув тугади - 0:0.

90. ЗАРБААА! Олег Зотеевнинг чап оёқда жарима майдони яқинидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

90. Азизбек Турғунбоев ҳужумда тўпни эгаллай олмади ва хатога йўл қўйди

89. Ливанликлар ҳужумга ўтишди, рақиб футболчиси йиқилди, ҳакамлар пенальти белгилашмади

87. Огоҳлантириш. Ливан. Жоан Оумар

84. Ливанликлар жарима тўпига эга бўлишди. Ҳассан Маатукнинг жаримадан йўллаган зарбасини ҳимоячиларимиз қайтаришди

80. Жамоамиз 10 киши бўлиб қолгач умуман ҳужумга қила олмаяпти

77. Ўзгариш. Ўзбекистон. Жавоҳир Сидиқов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров майдонга тушди

76. Ўзгариш. Ўзбекистон. Анзур Исмоилов ўрнига Достон Турсунов тушди

75. Анзур Исмоиловга шифокорлар ёрдам беришмоқда

74. ЗАРБААААААААААААААААААААААААААААААААААААА! Суюнов бир дақиқа ичида икки марта жамоамизни голдан қутқарди! 

73. ЗАРБАААААААААААААААААААА! Учрашувдаги биринчи аниқ зарба! Элдорбек Суюнов тўпни қайтарди!

72. Ўзгариш. Ўзбекистон. Марат Бикмаев ўрнига Азизбек Турғунбоев тушди

70. Ливанликлар тинмай бурчак тўпини амалга оширишмоқда, ҳозирча натижа йўқ

68. Ўзгариш. Ливан. Муҳаммад Ҳайдар ўрнига Робиҳ Атая тушди

65. Ўзгариш. Ўзбекистон. Владимир Козак ўрнига Олег Зотеев тушди

63. Ўзгариш. Ўзбекистон. Икром Алибоев ўрнига Акмал Шораҳмедов тушди

61. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Даврон Ҳошимов иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди. Ҳошимов ўз услубида рақибни йиқитди. Футболчи терма жамоамизни қийин аҳволда қолдириб кетди. 

56. ЗАРБА! Сидиқовнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди!

55. Марат Бикмаев жарима майдони ёнида йиқитилди. Жуда хавфли жарима тўпига эга бўлдик

54. ЗАРБАА! Ливанликлар жарима тўпини амалга оширишди, хавфли лекин ноаниқ

46. Иккинчи тайм бошланди



45. Жуда зерикарли ва тушунарсиз ўтган биринчи тайм якунига етди

41. Ливанликлар биринчи таймнинг ўзида 4та бурчак тўпини тепишди

40. ЗАРБААААААААААА! Ливанликлар ҳисобни очишга яқин келишди. Зарба дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 

36. Учрашув темпи жуда ҳам паст. 

35. ЗАРБАААААААА! Илк хавфли ҳужум ва илк зарба. Достон Ҳамдамов ўнг қанотдан олдинга ўтиб зарба берди, тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди

31. Кечаги машғулотларда терма жамоамиз аъзоси Элдор Шомуродов жароҳат олган экан. Бу ҳақда бугун маълум қилишди

30. Учрашувнинг 30 дақиқаси ортда қолди. Лекин вакилларимиз биронта тузук ҳужум қилишгани йўқ.

26. Огоҳлантиришл. Ливан. Александр Мелки

25. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Даврон Ҳошимов

25. Даврон Ҳошимов Феликс Мелкига нисбатан қоида бузди.

24. Шукуров жарима тўпини антиқа услубда амалга оширди, ҳимоячиларни тўпни қайтаришди

22. Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги ҳужумни бошламоқда. Ҳамдамовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди

15. Ливанликлар кўпроқ тўп билан муомалада қилишмоқда. Ҳужумга ўтишга кўпроқ улар уринишмоқда.

11. Жалолиддин Машарипов ва Элдор Шомуродов бугунги ўйин қайдномасига киритилмаган.

5. Ҳозирча ҳеч бир жамоада ташаббус йўқ. Стадионда жуда кам сонли мухлис бор. Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги мухлисларимиз "Ўзбекистон! Ўзбекистон!" деб бақиришмоқда!

3. ДИҚҚАТ! ЎФА берган Асосий таркибда хатолик кетган. Достон Турсунов эмас Достон Ҳамдамов асосий таркибда. 

2. Ливанликлар дастлабки дақиқаларни

1.Ўйин бошланди.

- Мадҳиялар янгради

- Иккала жамоа майдонга чиқиб келишди

 




Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика