Latest news

07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   0 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  3 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  1 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  19 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  29 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  4 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  7 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  128

Ўзбекистон - КХДР. Ўйинолди матбуот анжумани 10:30да бошланади News

Ўзбекистон - КХДР. Ўйинолди матбуот анжумани 10:30да бошланади

Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи, "H" гуруҳи иккинчи 7-тур ўйинлари доирасидаги Ўзбекистон - КХДР учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилади.

11 ноябрь куни Ўзбекистон - КХДР ўйини олидан ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари ҳамда уларга ҳамроҳ бир футболчи иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

"Пахтакор" марказий стадиони матбуот-анжумани залида бўлиб ўтадиган ушбу тадбирда аввалига, соат 10:30да меҳмон жамоа — КХДР бош мураббийи Ким Чанг-бок журналистлар саволларига жавоб беради. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян иштирокидаги матбуот анжумани эса 11:00да бошланади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасида 12 ноябрь куни КХДР терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 18:00да бошланади. Ўйинни Алиризо Фағони бошчилигидаги эронлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда "H" гуруҳида КХДР терма жамоаси 5та ўйинда 13 очко тўплаган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. Ўзбекистон эса гуруҳдаги рақибларидан бир ўйин кам ўтказган ҳолда 9 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика