Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  2 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "Навбаҳор"ни мағлуб этди ва ярим финалга чиқди News

Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "Навбаҳор"ни мағлуб этди ва ярим финалга чиқди

Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасида "Навбаҳор" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

"НАВБАҲОР" – "НАСАФ" 1:2 

Голлар: Станоевич 16, Маҳмудҳожиев 90+5, Норчаев 107.
12 декабрь 2020 йил. Наманган. "Марказий" стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Зокир Қодиров, Руслан Серазитдинов, Руслан Самандаров, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев 


"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 4.Эҳсони Паншанбе, 7. Азимжон Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Азизбек Турғунбоев (70.Аббосжон Ғуломов 89), 18.Сардар Теляков (5.Ғиёсжон Комилов 89), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20. Давронбек Ҳошимов (25.Шоҳруҳ Маҳмудхожиев 82), 22. Игорь Голбан, 27. Ислом Рашидхонов, 95.Забиҳилло Ўринбоев.

Захира: 23.Дилшод Ҳамраев, 8.Жовлон Иброҳимов, 11.Исломжон Исоқжонов, 28.Хуршидбек Мухторов, 30.Абжужамол Исроилов, 33.Тоҳиржон Шамсиддинов.


"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 10.Бобир Абдухолиқов (19.Ҳусайн Норчаев 80), 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Жўрабек Маннонов, 20.Ислом Кенжабоев ( 50.Шохмалик Комилов 90+2), 22.Акмал Мозговой, 77.Ойбек Бозоров (17.Файсал Траоре 117), 88.Марко Станоевич (7.Дилшод Раҳматуллаев 80), 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Азамат Сойибов, 21.Машҳуржон Маҳаммаджонов, 18.Жавоҳир Эсонқулов, 70.Абубакризо Турдалиев.

Огоҳлантиришлар: Эшмуродов 59, Алиқулов 65, Неъматов 93, Маҳмудхожиев 116.

Ушбу саҳифа орқали учрашувдан матнли трансляция олиб борилади.


ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Насаф" ярим финалда!

119. Маҳмудхожиевнинг зарбасини Неъматов қайтарди. 

117. Бозоров ўрнига Траоре майдонга тушди.

116. Маҳмудҳожиевга огоҳлантириш.

111. "Насаф" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.




107. ГОООЛ! Норчаев! Комиловнинг ажойиб узатмасини Норчаев голга айлантирди ва "Насаф"ни олдинга олиб чиқди! 

106. Иккинчи экстра-тайм бошланди!

105. Биринчи экстра-тайм якунланди!

95. Майдонни қуюқ туман қоплаган.

91. Қўшимча вақтлар бошланди! Камида яна 30 дақиқа биргамиз!

Асосий вақт тугади! Экстра тайм кўрамиз!



90+5. ГОООЛ!!! Шоҳруҳ Маҳмудхожиев жаримадан ҳисобни тенглаштирмоқда! Ажойиб гол!!!

90+4. "Насаф" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Рўзиқул Бердиев асабийлашмоқда. Ўйин ҳали тугамади.  

90+3. Неъматов ўйинни чўзгани учун сариқ карточка ишлаб олди. 

90+2. "Насаф"да Кенжабоев ўрнига Комилов ўйинни тугатиб қўяди. 

90. Ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа вақт қўшиб берди. 

89. "Навбаҳор" сафида Турғунбоев ўрнига Ғуломов, Теляков ўрнига Комилов майдонга туширилди.

89. Норчаееев! Унда ўйинга нуқта қўйиш учун имкон бўлганди. Аммо бироз омад етишмади!

85. "Лочинлар" ҳужумда ўйин қоидасини бузишди. 

82. "Навбаҳор" сафида Ҳошимов ўрнига Маҳмудхожиев ўйинни якунлаб қўяди. 

81. Мезбонларнинг жарима зарбаси орқали бошлаган ҳужумлари бартараф этилди. Мухлислардан ҳуштакбозлик!

80. "Насаф"да иккита ўзгариш: Станоевич ўрнига Раҳматуллаев, Абдухолиқов ўрнига эса Норчаев ўйинни давом эттиради.

79. Соловьёвни йиқитишди. Стандарт вазият.

77. "Навбаҳор" футболчиси рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Яхши уриниш. Аммо фойдасиз.

69. Соловьёвдан зарба! Аммо Неъматов ушбу вазиятда яхши ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.

66. Турғунбоевнинг чап оёқда берган жарима зарбаси жуда кучсиз.

65. Ҳусниддин Алиқулов рақибга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди.

59. Умарбек Эшмуродовга сариқ карточка.

55. Забиҳиллонинг берган зарбаси ноаниқ.

53. Майдонда кескинлик. "Аждарлар" стандарт вазиятга эга бўлишди. Аммо ҳужум самарасиз якунланди.


49. Зарбааа! Азим Аҳмедовнинг берган зарбасини "Насаф" посбони қайтариб юборди. 

46. "Навбаҳор" футболчилари иккини таймни ҳужум билан бошлашди. Аммо бу ўз самарасини бергани йўқ.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

ТАНАФФУС!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

45. Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун вақт қўшмади.

44. Қаршиликлар тайм сўнггида яна олдинга ўтишди. Аммо мезбонлар ҳимоячилари ушбу ҳужумни бартараф этишди. 

39. Ҳаводан етказиб берилган тўпни Неъматов қайтариб юборди. 

34. Голбаннинг жаримадан берган зарбаси ноаниқ. Жуда-жуда ноаниқ.

31. "Навбаҳор" "босмоқда"! Жамоа кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда!

28. Турғунбовнинг узоқдан берган зарбаси бироз ноаниқ!

24. "Насаф" тўп назорати бўйича устунликни қўлга олишга уринмоқда.

19. Ўтказиб юборилган голдан сўнг мезбонлар ҳужум ташкил этишмоқда.


16. ГОООЛ! Марко Станоевич ҳисобни очмоқда! Бобир Абдухолиқов майдон марказида Азим Аҳмедовдан тўпни олиб қўйди ва олдинга бориб, тўпни Марко Станоевичга етказиб берди. Ўз ўрнида Станоевич ўнг оёқ зарбаси билан рақиб дарвозасини ишғол қилди!

9. "Навбаҳор" олдинга ўтмоқда.




6. Энди "Насаф" футболчилари олдинга ўтишди. Хавфли вазият юзага келганди. Аммо ҳисоб очилмай қолди.

3. Мезбонлар жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Аммо бу ўз самарасини бермади.

2. Ўйин темпи жуда юқори!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Наманганни қуюқ туман қоплаган, ҳаво совуқ. Аммо шунга қарамай стадионда мухлислар кўп.


Ўйин соат 16:00да бошланади.

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика