Latest news

20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  0 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  0 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  8 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  2 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  32 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  12 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  20

Ўзбекистон кубоги. "Насаф"га битта гол етмади ёхуд "Локомотив" финалда News

Ўзбекистон кубоги. "Насаф"га битта гол етмади ёхуд "Локомотив" финалда

Ўзбекистон Кубоги ярим финали жавоб учрашувида “Насаф” ва “Локомотив” жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин бўлди.

Учрашув соат 18:00да бошланди. Баҳснинг дастлабки дақиқалари кескин ва қўполликларга бой тарзда ўтмоқда. Бунинг натижасида ҳакам Бикмаевга сариқ карточка кўрсатди. Меҳмонлар учрашувни 5 нафар ҳимоячи билан бошлашди. Биринчи ўйинда "Локомотив" 3:1 ҳисобида зафар қучган ва ҳозирча икки тўп устунликка эга. 18-дақиқада Шораҳмедов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига ошириб берди, Абдураҳимовнинг боши билан дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди. Кейинги дақиқада меҳмонларнинг ҳужуми самарасиз тугади.

31-дақиқада Жасур Ҳасановнинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди. Меҳмонларнинг жавоб ҳужуми ҳам хавфли чиқди, Икром Алибоевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

Биринчи тайм охирида иккала жамоа тенгма тенг ўйин кўрсатишди. Дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим бошида Черан ва Ғаниевнинг зарбалари аниқ бўлмади. Жавоб ҳужумини Қувватов қайтаришга эришди. 57-дақиқада Абдураҳимовнинг дарвозага йўллаган зарбаси яна озгина ноаниқ бўлди. Ундан олдин меҳмонларнинг ҳужумини Одил Ҳамробеков қайтарганди.

"Насаф" ҳужумкорликни оширмоқда, жамоа финалга чиқиши учун 2та жавобсиз тўп киритиши керак.

70-дақиқада бош ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Драган Чераннинг зарбасини Нестеров қайтарди, қайтган тўпни Черан барибир дарвозага йўллади - 1:0.

Қолган дақиаларда ҳисоб ўзгармади ва "Локомотив" икки ўйин натижасига кўра финалга йўл олди. Финалда "Бунёдкор" - "Локомотив" тўқнашувига гувоҳи бўламиз.

Ўзбекистон Кубоги-2017. Ярим финал жавоб учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Локомотив” (Тошкент) 1:0
07.10.2017. “Марказий” стадион. 18:00
Ҳакамлар:
Владислав Цейтлин (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Исҳоқ Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)
Дастлабки учрашув – 1:3.

Гол: Драган Черан 74, - 1:0.

Амалга оширилмаган пенальти: Драган Черан 74 (дарвозабон)

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 2.Акмал Шораҳмедов (с), 6.Азизжон Ғаниев (45.Бобир Абдухолиқов, 87), 7.Одилжон Ҳамробеков, 18.Баҳром Абдураҳимов, 20.Ислом Кенжабоев (15.Шахбоз Эркинов, 63), 22.Игорь Голбан, 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан, 77.Жасур Ҳасанов, 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 4.Мақсуд Каримов,  5.Ғолиб Ғайбуллаев, 31.Сайдулло Раҳматов, 38.Дониёржон Нарзуллаев.

“Локомотив”: 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 9.Икром Алибоев (11.Садриддин Абдуллаев, 79), 10.Марат Бикмаев (99.Жалолиддин Машарипов, 60), 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе (с), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Муродбек Бобожонов (78.Азизбек Омонов, 77), 33.Олег Зотеев, 37.Шерзод Файзиев.
Захира: 12.Маъмур Икромов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 55.Санжар Шоаҳмедов, 77.Диёржон Туропов, .

Огоҳлантиришлар: Марат Бикмаев 9, Муродбек Бобожонов 62, Кахи Махарадзе 73, Фаррух Сайфиев 76, Бобур Абдухолиқов 90, Игнатий Нестеров 90.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика