Latest news

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

Ўзбекистон кубоги. Финаллар Тошкентдан чекинмоқда ёхуд Бухоро учун дебют News

Ўзбекистон кубоги. Финаллар Тошкентдан чекинмоқда ёхуд Бухоро учун дебют

Яқинда Ўзбекистон кубогининг саралаш ва гуруҳ босқичи ва финал бўлиб ўтадиган стадионга қуръа ташланди.

Унга кўра жорий йилги мамлакат кубоги финали Бухоро шаҳри мезбонлик қилади. Қуйида бир қатор фактлар билан бу борада тўлиқ маълумот олишингиз мумкин. 


Ўзбекистон Кубоги. Гуруҳ босқичи ўйинлари ўтадиган саналар маълум қилинди



1. Бухоро ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубоги финалини қабул қилади. 

2. Бу борада у еттинчи шаҳар бўлди. Ҳозиргача Самарқанд, Наманган, Олмалиқ, Фарғона, Жиззах, Тошкентда турнирнинг сўнгги ҳал қилувчи ўйинлари бўлиб ўтган. 

3. Кетма-кет учинчи йил финал вилоят ареналарига берилмоқда. Бундай ҳолат илк бор 2014, 2015, 2016 йилда кузатилган. Ўшанда Олмалиқ, Жиззах, Самарқанд стадионлари навбати билан финал ўйинини ўзига олган. 

4. Тошкент Ўзбекистон кубоги финалига энг кўп мезбонлик қилган, 22 маротаба. Вилоятлар кесимида Самарқанд рекордчи 3 бор. 

5. Жамоалар ушбу мавсумда 30 Ўзбекистон кубогида қатнашишади. 

6. "Пахтакор" бош совринга эга чиқиш бўйича рекордчи ҳисобланади. Клуб 13 бор кубокни боши узра баланд кўтарган. Кейинги ўринларда, "Бунёдкор" 4, "Навбаҳор" 3, "Локомотив" 3, "Нефтчи" 2, "Насаф" 2, АГМК 1, "Дўстлик" 1.


 2022 йилги Ўзбекистон кубоги финали бўладиган Бухородаги стадионнинг бугунги ҳолатини кўрдингизми?

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика