Latest news

20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  0 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  1 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  2 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   13 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  22 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130

Ўзбекистон Кубоги финали терма жамоа ўйини куни бўлган экан News

Ўзбекистон Кубоги финали терма жамоа ўйини куни бўлган экан

Таниқли ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида биринчи Ўзбекистон Кубоги финали ҳақидаги қизиқ воқеани эслади.

"Биринчи Ўзбекистон Кубоги финали 1992 йил 25 октябрь куни Самарқандда бўлиб ўтган. Айнан шу куни Ўзбекистон терма жамоаси Ашҳободда Марказий Осиё Кубоги доирасида учрашув ўтказган. Журналистлар Кубок финали нега бу санага қўйилганини сўрашганда, футбол федерацияси вакиллари ва терма жамоа бош мураббийи Рустам Акрамовнинг жавоблари бир-бирига тескари бўлган.

Федерациядагилар бош мураббий бунга қарши бўлмаганини, унинг жамоаси "Навбаҳор" ва Қўқон клуби ўртасида бўладиган финал иштирокчиларисиз рақибни мағлуб эта олиши ҳақида гапирганини айтишган. Ўша пайтда терма жамоанинг ҳар бир йиғинига "Навбаҳор"дан 3 (Улуғбек Рўзимов, Азамат Абдураимов ва Рустам Забиров) ва Қўқон жамоасидан 1 нафар футболчи (Рустам Абдуллаев) чақирилар эди.

Рустам Акрамов эса бошқа гапларни айтган. Унинг сўзларига кўра, федерация мураббийнинг фикри билан қизиқмаган. Натижада терма жамоа Ашҳободда мағлубиятга учраган.

Нега бундай бўлди? Финални бошқа кун ўтказишнинг иложи йўқмиди? Аввалига финал санаси бошқача бўлган. Ўйин августда ўтиши керак эди. Учрашувга "Пахтакор" стадиони мезбонлик қилиши керак бўлган. Бироқ ўйин хавфсизлик нуқтаи назаридан бошқа санага кўчирилган. Хавфсизлик хизмати вакиллари "Пахтакор" стадиони ҳукумат биносига яқинлигини хавфли деб ҳисоблашган. Бу сабаб туфайли "Пахтакор"нинг иккинчи даврадаги ўйинлари ҳам бошқа аренада ўтказилган. "Шерлар" ноябргача рақиб жамоаларни Қибрайда қабул қилган.

Федерация фикрига кўра, 25 октябрь - финални ўтказиш учун ягона кун бўлган. Ўша пайтдаги раҳбарият чемпионат тақвимини ўзгартириб бўлмайди деб ҳисоблаган. Финалнинг кўчирилиши яна бир муаммони туғдирди. Қўқон жамоаси финал олдидан уйида "Орол" билан ўйнаши керак эди. Ўша учрашувни сариқ карточкалар туфайли қўқонликларнинг тўрт футболчисиз ўтказиб юбориши керак бўлган: Дарвозабон Османов, ярим ҳимоячилар Атоян ва Раҳмонқулов ҳамда ҳужумчи Абдуллаев.

Ўша йили регламентда иккита ўйинда қатнашмаган жамоа дисквалификация қилиниши ҳақида банд йўқ эди. "Орол"да молиявий муаммолар борлиги туфайли, Косонсой ва Қўқонда бўладиган ўйинларга бормаган. Ўша пайтларда қўқонликлар жамоасининг номи "Темирйўлчи" бўлган. Клуб раҳбарияти Нукус клубига қўқонликлар ҳисобидан поездга бириктирилган вагонда келишни таклиф қилади. Аммо "Орол" таклифни рад этади. Бу қарорда "Навбаҳор" вакилларининг таъсири бўлиши мумкин. Чунки Қўқон жамоаси финалда 4 муҳим футболчисиз ўйнаши керак бўларди.

Қўқон клуби федерацияга мурожаат қилиб, дисквалификация қилинганларни майдонга тушириш ҳақида рухсат сўрайди. Важлар қуйидагича бўлган:

- Финал муддати ўзгармаганда бу футболчилар четлатилмаган бўларди

- "Орол" чемпионат ўйинини ўтказганда, футболчиларнинг дисквалификацияси якунланарди

Федерациядагилар бу далилларни ҳисобга олиб, тўрт футболчига финалда майдонга тушишга рухсат беришди.

Бироқ улар чемпионатнинг кейинги ўйинини ўтказиб юборишди. Улар тақдир тақозоси билан "Пахтакор" меҳмони бўлишди. Аммо бу бошқа ҳикоя".


1992 йил, 25 октябрь

"Навбаҳор" - "Темирйўлчи" 0:0 (6:5 пен. серияси)


Туркманистон - Ўзбекистон 1:0

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика