Latest news

02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  0 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  0 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  3 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  8 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  19 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  41 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  8

Ўзбекистон кубоги. Финал олдидан сайтимиз ходимларининг фикрлари News

Ўзбекистон кубоги. Финал олдидан сайтимиз ходимларининг фикрлари

Ўзбекистон чемпионати якунига етибоқ, Ўзбекистон кубогига старт берилди.

8 декабрь куни нимчорак финал ўйинлари бўлиб ўтган бўлса, бугун Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда мусобақанинг финал учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу финалда қаторасига учинчи йилдирки, АГМК ва “Пахтакор” жамоалари ўзаро куч синашишади. Кеча ҳар икки жамоа мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Сайтимиз ходимлари ҳам финал тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Сайт бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев:


Финал ўз номи билан финал. Унда ҳеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди. Тахминимча учрашув тақдирини битта гол ҳал қилади. Бу голни қайси жамоа урса ўша кубокни ютади деб ўйлайман. Имконият "Пахтакор"да кўпроқ 60:40

Энг муҳими самимий инсон Шерзод Хусенов:

“Пахтакор” биламиз кучли жамоа, юкори формада. АГМК га имкон колдирмайди, агар мужиза руй бермаса. Ҳисоб тахминан 3:0

Фотооламда ўзига хос ўрин эгаллаган Жаҳонгир Файзуллаев:

Бугунги ўйин икки жамоа учун ҳам жуда оғир бўлади деб ўйлайман. Аслида бу йил барча жамоага қийин бўлди. Финал қизиқ бўлиши мумкин, лекин агар АГМК жамоаси шу ўйинни ютиб ОЧЛга чиқиши керак бўлганда чин маънода муросасиз баҳс бўлишини кутиш мумкин эди. Ҳозирги ҳолатда эса АГМК мағлуб бўлса ҳам ОЧЛда қатнашаверади. Бугун майдонда жанг бўлар, аммо шахсан о'зим бундай ўйин кутмаяпман. Чунки, йил охири, жароҳатлар бўлиши мумкин, футболчилар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиши мумкин. Ахир ўтган йили шу вақтда ҳамма ўз уйида бўлган. Акмал Шораҳмедовдан "Қачон охирги бор декабрда ўйнадингиз?" деганимда у ҳам эслолмади. Қисқаси, финалда икки жамоа вакиллари ҳам ўзини асраб ўйнайди, менимча.

Келажакда ўғил фарзандли бўлса исмини Одил қўймоқчи бўлган Абдулазиз Искандаров:  

Одатда финаллар олдидан тахмин қилиш қийин. Чунки битта ўйинда ҳар қандай воқеа юз бериши мумкин. АГМКнинг мухлислари жамоасидан икки йил олдинги мўжизани кутаётганлари аниқ. "Пахтакор" кубок финалига етиб келгунга қадар қийинчиликка учрамади ва рақибларини осонликча енгди. Олмалиқликлар эса чорак ва ярим финалда яхшигина қаршиллик дуч келишди ва кўп куч йўқотишди. Шота Арвеладзе шогирдлари эса ажойиб спорт формасида. Боз устига таркибдаги йўқотишлар ҳам АГМКга қимматга тушиши мумкин. Нисбатан қисман устунлик "Пахтакор" томонида. Аммо яна ўша гап финал битта ўйиндан иборат ва исталган натижа қайд этилади. Икки жамоа ҳам эҳтиёткорликни ўйласа керак ва таваккалга қўл урмаслигини ҳисобга олсак катта ҳисоб қайд этилмайди. Биринчи бўлиб гол урган жамоа ғалаба қозонади. Тахминий ҳисоб 3:0 "Пахтакор" фойдасига.

Championat.asia сайтининг Қўқондаги мухбири Фарҳоджон Узоқов:

Хохлаймизми йўқми бу ўйинда “Пахтакор” фаворит. “Пахтакор” заҳирасида ҳам маҳоратли футболчиларни борлиги эвазига бутун ўйин давомида устунлик қила олади. Мени тахминимча “Пахтакор” кичик ҳисобда ғалаба қозонади. Лекин Миржалол Қосимов айтганидай битта ўйинда ҳар нарса бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, финал учрашуви бугун соат 15:00 да бошланади.

Оғабек Самисов тайёрлади

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика